Qashqadaryo
Россияда охирги йилларда аёллар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўсмоқда. Бу ҳақда "Ведомости" газетаси ўз ихтиёрига келиб тушган мамлакат бош прокуратурасининг тергов, суриштирув ва тезкор қидирув фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси статистикасига таянган ҳолда хабар қилган.
2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастури доирасида келгуси йилнинг охиригача вилоятимиздаги 511 та маҳаллада 621 та объектда 528,6 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилади.
Хитойлик эркак лотереядан 30 миллион доллар ютиб олганини хотини ва боласидан сир тутаяпти, деб ёзади Asia One манбаси. Унинг ҳолатга изоҳ беришича, пул уларни дангаса ва такаббур қилиб қўйиши мумкинлигидан қўрқади.
Ҳар қандай инсон ва жамият бахт сари интилади. Аммо бахтнинг аниқ ўлчов-қолиплари борми? Энг сўнгги, замонавий қулайликларга эга, муҳташам қасрда яшайдиган зодагон кулбасида бир этак боласи билан қуруқ нонга қаноат қиладиган фақирдан бахтлироқми? Умуман, бахт дегани моддий нарсаларга, ашқол-дашқолу темир-терсакка шунчалик боғлиқми?
Олимлар Марс сайёрасидаги қадимий океан изларини аниқлашди. Бу ҳақда АҚШнинг Пенсильвания штати университети матбуот хизмати маълум қилган.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда инсон қадрини улуғлаш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар ҳар бир соҳада олиб борилмоқда. Ҳудудларда янгиланишлар давом эттирилиб, одамларнинг турмуш тарзи янада яхшиланмоқда. Ўзгаришлар ҳар бир шаҳар марказидан тортиб энг чекка қишлоқларгача кириб бормоқда.
Буюк Британия қироли Карл III марҳум қиролича Елизавета IIнинг севимли пойгачи отларини сотиш ортидан 1 миллион фунт стерлингдан ортиқ маблағ ишлаб олди. Бу ҳақда The Sun манбаси хабар тарқатган.
Вилоятимизда олиб борилган чора-тадбирларга қарамасдан, жорий йилнинг тўққиз ойида баъзи юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик вазият мураккаблашди. Жумладан, қўзғатувчиси аниқланмаган ўткир юқумли ичак касалликлари 3637 тани ташкил этди.
Вилоятда 952 нафар шифокор ўрни вакант, ушбу муаммонинг ечими сифатида "Dr Boboev Healh center" МЧЖ ва Neo Institute of Medical Sciences and Technology (Ҳиндистон), Истанбул Соғлиқ билимлари университети (Туркия)нинг таъсисчилигида Қарши шаҳрида нодавлат халқаро тиббиёт университетини ташкил этиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.
Вилоятимиздаги энг фаол нодавлат нотижорат ташкилотларидан бири – “Юксалиш” ахборот-маслаҳат ресурс маркази “Ўзбекистонда зўравон экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олишга кўмаклашиш” лойиҳасининг учинчи босқичини амалга оширишга киришди.
Қарши шаҳар маданият марказида “Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Қарши шаҳар маданият марказида “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Қаршининг “Насаф” футбол клуби Бухоро шаҳрида Ўзбекистон кубоги учун ўтказилган финал баҳсида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини мағлуб этиб, ўз тарихида учинчи ва қаторига иккинчи маротаба ушбу нуфузли соврин соҳибига айланди.
Вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли 356 та таълим муассасасининг иссиқлик тизимида муаммолар мавжуд. Бунда 151 та мактаб қўлбола, “буржуйка” печлари ёрдамида иситилади, 205 та мактабнинг иситиш қозонлари маънан эскирган. Уларни янгисига алмаштириш учун 47,8 миллиард сўм маблағ зарур.
Миришкор туманида 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 417,3 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 142,4 фоизлик ўсишга эришилди. Туманнинг вилоят саноатидаги улуши 2,8 фоизни ташкил қилди. Бу кўрсаткич йил охирига бориб 3 фоизгача ошади.
Қарши шаҳридаги Алишер Навоий маҳалласида яшовчи 84 ёшли Туроп Тиловов фаровон турмушга шукрона айтиб яшаётган ажойиб инсонлардан. У турмуш ўртоғи Муҳаббат Мардонова билан 55 йил бирга яшаб, фарзандлари, набираларини олий маълумотли қилиб, эл корига ярайдиган, ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашди. Туроп Тиловов айни пайтда ҳам Қарши давлат университетида ёш авлодга сабоқ бериб келмоқда.
Франциянинг футбол бўйича терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Пари Сен-Жермен" клуби билан шартномасини узайтириши ортидан тарихдаги энг кўп ҳақ тўланадиган спортчига айланди, деб ёзади Le Parisien манбаси.
"Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти ва "Eiffage Génie Civil" компанияси (Франция) ўртасида "Яккабоғ-Қарши магистрал сув қувурини қуриш ҳамда мавжуд сув тақсимлаш иншоотларини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Нидерландияда маҳаллий фуқаро қўрқувдан ўлган тўтиқушлари учун икки нафар ҳаво шари учувчисидан товон пули ундирди. Бу ҳақда Dutch News манбаси хабар тарқатган.
2006 йил 27 октябрь - айнан шу санада Қашқадарё эли, бутун халқимиз ва жаҳон ҳамжамияти вакиллари қадимий Насаф - навқирон Қарши шаҳрининг 2700 йиллик тўйини кенг нишонлаган эди.