Qashqadaryo
Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида тез орада ўқ отиш спорт базаси ташкил этилиб, тегишли инвентарь ва анжомлар билан жиҳозланади. Шунингдек, мазкур муассасада сувга сакраш спорт турини янада ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Италиялик эшкак эшувчи Жакомо Перени Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларида қўлга киритган бронза медалидан маҳрум қилинди. Бу ҳақдаги ахборот мамлакат эшкак эшиш федерацияси сайтида пайдо бўлган.
Қарши шаҳрилик пара спортчи Асила Мирзаёрова Парижда ўтказилаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг узунликка сакраш бўйича беллашувларида икки марта мусобақа рекордини янгилаб, олтин медалга сазовор бўлди.
Кеча Франция пойтахти Париж шаҳрида старт олган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси сафида 8 нафар Қашқадарё вакили иштирок этмоқда.
Вилоятимиздаги бир йўла учта маҳалланинг футбол ва мини-футбол жамоалари Давлат хавфсизлик хизмати кубоги республика финал баҳсларида аъло даражада иштирок этиб, мусобақа ғолибларига айланишди.
Норвегиялик аёл оғир атлетикачи Сольфрид Коанда кейинги Олимпиада ўйинларига тайёрланиш имкониятига эга бўлиш учун Парижда қўлга киритган олтин медалини сотиши мумкинлигини айтди. Спортчи сўзларини NRK манбаси келтирган.
Филиппин тарихидаги биринчи эркак олимпиада чемпиони, гимнастикачи Карлос Юло бир умрга угра, қовурилган товуқ, печенье билан бепул таъминланадиган ва мукофот тариқасида 550 минг долларлик жиҳозланган хонадон ҳамда 250 минг доллардан ортиқроқ пул оладиган бўлди. Бу ҳақда sports.ru манбаси маълум қилган.
Вилоятимизда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб кураш маҳорат мактаби фаолияти ташкил этилиб, унга Қарши шаҳридаги Дарвозатутак маҳалласида жойлашган собиқ спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабининг бўш турган маъмурий биноси ва тегишли спорт иншоотлари ўтказиб
Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси профессионал фаолиятидаги 45-совринни қўлга киритиб, дунё рекордини янгилади.
Украиналик 22 ёшли енгил атлетикачи Ярослава Магучих "Бриллиант лига" - 2024 Париж босқичида баландликка сакраш бўйича узоқ йиллардан буён ўзгармай келаётган рекордни янгилади. Бу ҳақда sport-express манбаси маълум қилган.
Air France-KLM авиакомпанияси Олимпиада фонида йўловчилар Парижга учишни хоҳламаётгани сабаб ёз мавсумидаги йўқотишлари миқдорини 160-180 миллион еврога баҳолаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg манбаси ёзган.
Япониянинг Кобе шаҳрида жорий йил 17-25 май кунлари ўтказилаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида қашқадарёлик таниқли пара спортчи Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов воҳамизнинг тўртта туманида маҳаллалар ҳудудида универсал спорт майдончалари ташкил этиш ва қуриш учун вилоят спорт бошқармасига ер ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Майк Тайсоннинг наша қўшилган қулоқ кўринишидаги мармелад конфетлари энди Нью-Йорк дўконларида сотилмоқда. Бу ҳақда New York Post манбаси хабар берган.
Transfermarkt портали футболчиларнинг трансфер қийматларини янгилади. Энди "Интер Майами" (Америка) футбол клубида тўп тепаётган аргентиналик ҳужумчи Лионел Мессининг нархи аввалгидан 5 миллион еврога арзонлашиб, 30 миллион еврони ташкил қилган.
Асила Мирзаёрова... Бу исм ва фамилияни ҳозир нафақат мамлакатимиз ва Осиё қитъаси, балки бутун жаҳонда кўплаб спорт мухлислари ва мутахассислари яхши билишади. Қарши шаҳрида истиқомат қилаётган, оддийгина оилада ўсиб-улғайган, жуссаси кичкина бу қиз ўзининг кучли иродаси, саботи, куч ва шижоати б
Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг финал қарама-қаршилиги Американинг Нью-Жерси штатидаги Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Новости" агентлиги маълум қилган.
Кеча вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон суперлигаси ўтган мавсум вице-чемпиони Қаршининг "Насаф" футбол клуби аъзоларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда мавсумлар оралиғида жамоа таркибига қўшиб олинган янги футболчилар ҳам жамоатчиликка таништирилди.
Машҳур футбол юлдузи Диего Марадонанинг ўғли - кичик Диего Армандо Марадона отаси ўлдирилганини айтди, дея хабар берган Marca манбаси.
Нафақат ўзбек футболида, балки Осиё қитъасида ҳам унга рўбарў келган жамоалар эҳтиёткорлик билан баҳсга киришадиган Қаршининг "Насаф" клуби ўтган ҳафта якунида яна бир нуфузли совринни ўз ҳисобига расмийлаштирди.