Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
2 март, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

09.11.2023


МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни олдидан корхона, ташкилот ва муассасаларнинг меҳнат жамоалари иштирокида маънавий- маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Қарши шаҳридаги “Асл” тантаналар мажмуасида вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё  вилояти кенгаши  томонидан ташкил этилди. Унда меҳнат фахрийлари, вилоят секторлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, касаба уюшмалари фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўнгги йилларда касаба уюшмалари томонидан ишчи-ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари яратиш, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ва уларнинг фарзандларини, кексаларни, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган  ишлар ҳақида гапирилди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан эълон қилинган “Энг намунали касаба уюшма ташкилоти”,  “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла", "Энг яхши профилактика инспектори", "Энг яхши ҳоким ёрдамчиси", "Энг яхши ёшлар етакчиси", "Энг яхши хотин-қизлар фаоли" сингари танловлар ғолибларига диплом ва пул мукофотлари топширилди.

Шунингдек, вилоятдаги корхона ва ташкилотларда самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ касаба уюшма аъзолари ҳам тақдирланди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

 

Report typo