Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
1 май, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

23.11.2023


Саройда "кланлар кураши ва ҳисоблашиб олиш" муҳити ҳукмрон

Франция президенти Эммануэль Макрон маъмуриятида Фаластин-Исроил можароси сабаб бўлиниш рўй берди. Бу ҳақда Europe 1 радиоси хабар тарқатган.

"Ҳамас ҳаракати ва Исроил ўртасидаги зиддият жамоада чуқур бўлинишни юзага келтирди. Шу даражадаки, энди улар бир-бирлари билан гаплашмайди ҳам", дея журналистларга маълум қилган Франция раҳбарининг маслаҳатчиларидан бири.

Манба маълумотларига кўра, айни вақтда Елисей саройида Эммануэль Макронни кадрларни алмаштиришга мажбур қилиши мумкин бўлган "кланлар кураши ва ҳисоблашиб олиш" муҳити ҳукмронлик қилмоқда. Қайд этилишича, президент ҳатто ўз маъмурияти бош котиби Алексис Колерни ҳам ишдан бўшатиши мумкин.

Report typo