Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
2 март, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Иброҳим Раисий қатор давлатларга Исроилга босим қилиш чақириғи битилган мактуб йўллади

23.11.2023


Иброҳим Раисий қатор давлатларга Исроилга босим қилиш чақириғи битилган мактуб йўллади

Эрон президенти Иброҳим Раисий 50 та мамлакат етакчиларига, жумладан, Россия ва Хитой раҳбарларига Ғазо минтақаси ва Ҳамас ҳаракати атрофидаги вазият муносабати билан Исроилга босим қилиш чақириғи битилган мактуб йўллади, дея хабар беради Tasnim манбаси.

Шунингдек, нома Туркия, Қозоғистон, Жанубий Африка, Кения ва Иордания каби давлатларга ҳам жўнатилган.

Хатда Эрон президенти тилга олинган мамлакатлар раҳбарларини "бирдамлик ҳамда Исроилга босим ўтказишда эркин ва мустақил давлатлар ҳаракатларини мувофиқлаштириш"га чақирган.

Ундан аввалроқ Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий ислом мамлакатлари Исроилнинг Ғазо минтақасидаги қуролли ҳаракатлари фонида "ҳеч бўлмаганда вақтинча" яҳудийлар давлати билан алоқаларни узиши кераклиги ҳақида гапирганди.

"Ислом мамлакатлари сионистик режим билан ҳеч бўлмаганда вақтинча ҳар қандай сиёсий алоқаларни тўхтатиши керак", деган Эроннинг диний етакчиси.

Report typo