Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
2 март, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

23.11.2023


Қария президентнинг рейтинги рекорд даражада қулади

NBC News телеканали ўтказган сўровнома натижаларига кўра, АҚШ президенти Жо Байденнинг рейтинги у президентлик давридаги энг паст даражагача тушиб кетган.

Сўровнома мамлакат фуқаролари орасида Америка етакчиси юритаётган сиёсатни қўллаб-қувватловчилар сафи 40 фоизгача пастлаганини кўрсатган. Рейтингда қулаш давлат раҳбари олиб бораётган ташқи сиёсат ҳамда унинг Ҳамас ҳаракати ва Исроил ўртасидаги қуролли тўқнашувларга нисбатан эгаллаган позициясини аксарият сайловчилар маъқулламаслиги сабаб рўй бергани тахмин қилинган. 

Шунингдек, 2024 йилги президент сайлови олдидан Жо Байден сайловчилар қўллаб-қувватловига эришиш борасида илк марта АҚШнинг собиқ раҳбари Дональд Трампдан ортда қолгани маълум бўлган.

Сўровнома натижалари таҳлили 18 ёшдан 34 ёшгача бўлган сайловчилар фикрида сезиларли ўзгариш бўлганини кўрсатган - ушбу фуқаролар ўртасида амалдаги Америка етакчиси сиёсатини маъқуллаш кўрсаткичи 31 фоизгача қулаган.

Report typo