Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 июнь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Қашқадарёда 11 нафар хотин-қиз – “Йил аёли” миллий танлови финал босқичида

24.11.2023


Қашқадарёда 11 нафар хотин-қиз – “Йил аёли” миллий танлови финал босқичида

Миллий танлов

Қарши шаҳрида “Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаётган, оилада ва фарзанд тарбиясида ўрнак бўлаётган, жамият ҳаётида фаол иштирок этувчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган ушбу танловда  шаҳар ва туман босқичида  муваффақиятли иштирок этган 52 нафар аёл ўзаро беллашди. Натижада 11 нафар номзод танловнинг финал босқичида иштирок этадиган бўлди.

- Аёллари улуғланадиган, эъзозланадиган юртда яшаётганимдан жуда хурсандман, - дейди “Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинацияси ғолиби,  Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник Моҳигул Кенжаева. – Ўз касбим билан фахрланаман ва уни жуда яхши кўраман. Бугун хотин-қизларимизга қаратилаётган  эътибор ва рағбат бизнинг янада катта масъулият билан фаолият юритишимизга туртки бўлаяпти. Бу каби тадбирлар эса  мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишга ундайди.

Барча иштирокчилар вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

 

Report typo