Qashqadaryo
Якшанба куни Францияда бўлиб ўтган президентликка сайловнинг биринчи тури натижалари эълон қилинди. Берилган расмий маълумотларга кўра, унда амалдаги давлат раҳбари Эммануэль Макрон ғалаба қозонган.
Эронда Афғонистон фуқароларига нисбатан яхши муносабатда бўлинмаётганига қарши ўз юртида намойишга чиққан афғонлар форсларнинг Ҳиротдаги консуллик биноси эшигига ўт қўйди, шунингдек, норозилик акциялари мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам кузатилди, дея хабар тарқатган маҳаллий оммавий ахборот
Африка давлатларининг кўп йиллардан буён Бельгияда рухсатсиз яшаб келаётган муҳожирлари мамлакат ҳукуматидан ўзларига худди украиналик қочқинлар билан қилинаётгани каби муносабатда бўлиш ва бу ерда яшашларини қонунийлаштириш учун тезда ҳужжат беришларини талаб қилиб, пойтахт Брусселда акция у
Халқ депутатлари Ғузор тумани Кенгашининг айрим депутатлари ўз фаолиятига масъулиятсизлик билан ёндашиб, ҳатто ўзлари аъзо бўлган доимий комиссиялар мажлислари ва Кенгаш сессияларида ҳам иштирок этишмаган.
АҚШнинг собиқ вице-президенти Майк Пенс Fox News телеканали эфири орқали мамлакат етакчиси Жо Байден замонавий Америка тарихидаги энг ёмон давлат раҳбари бўлганини маълум қилди.
Қозоғистон президенти матбуот котиби Берик Уали “Хабар” агентлиги” акциядорлик жамияти бошқаруви раислигига тайинланди, дея хабар тарқатди мамлакатдаги Sputnik нашри. Ундан англашиладики, давлат раҳбарининг сўзчиси аввалги лавозимини тарк этган.
“Ўзбекистонда зўравон экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида вилоятимизда ўтган йил ва шу йилнинг уч ойи мобайнида қарийб 250 нафар киши касб-ҳунарли бўлиб, бир йўла бизнес асосларини ҳам ўрганди.
NBC News ўтказган сўровнома натижаларидан аён бўлишича, америкаликларнинг ярмидан кўпи мамлакатда АҚШнинг дунёдаги етакчилик мавқеини йўқотишига олиб келувчи узоқ муддатли инқироз бошланди, деб ҳисоблайди.
Қирғиз Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Бактибек Бекболотов раҳбарлигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Қарши шаҳрида бўлди.
"Наврўз анъаналари ва маросимлари Шарқ ва Ғарб цивилизациялари маданияти ва қадимий урф-одатларининг ўзига хос хусусиятлари - инсоний қадриятларнинг ўзаро алмашинуви туфайли ушбу цивилизацияларнинг шаклланишига таъсир кўрсатиб келган асосий негизларни акс эттиради".
Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 5 мартдаги қарорига кўра, бир гуруҳ иқтидорли қизлар аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, маданият, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришг
АҚШ олий суди мамлакатда террор уюштириш ва уни амалга оширишда айбланган Жоҳар Царнаевга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини қайта тиклади.
Исломдаги энг муқаддас тушунчалардан бири никоҳдир. Никоҳ қуришнинг ҳам бир қатор диний ва дунёвий талаблари бор. Бинобарин, улар инкор этилса, никоҳ ҳақиқий ҳисобланмайди.
Қарши шаҳридаги “Дийдор ширин” ресторанида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Сен баҳорга тимсолсан – аёл!” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Баҳор гўзал ва жозибадор фасл. Унинг байрамлар билан бошланиши эса янада шукуҳли. Мана, ҳадемай 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни келади. Байрам тараддуди эса аллақачон бошланган. Бинобарин, ҳаммамиз оналаримиз, бувиларимиз, қизларимизу келинларимиз, опа-сингилларимизни, умуман, барча-барча хотин-қи
Тозалик бор жойда, барака бўлади, у ердан касаллик қочади. Обод ерда гиёҳ унади, яшиллик барқ уради. Аммо акси бўлса-чи?
Хитой ҳукумати АҚШнинг Тайванга қурол сотиш қарорига жавобан Lockheed Martin ва Raytheon Technologies компанияларига нисбатан санкция жорий қилади, дея баёнот берган мамлакат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбин идора томонидан ташкил этилган брифингда.
Озарбайжон ҳарбий прокуратураси Арманистоннинг собиқ президентлари - Роберт Кочарян ва Серж Саргсянга нисбатан қидирув эълон қилди, дея хабар тарқатган мамлакатдаги маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Россиянинг Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олиш қарори Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш ҳисобланади ҳамда БМТ Низоми принципларига мос келмайди, дейилади халқаро ташкилот Бош котиби расмий вакили Стефан Дюжаррик изоҳида.
Қозоғистонда январь ойида кузатилган тартибсизликлар вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари омборлари ва ов жиҳозлари дўконларидан 3 минг 388 дона қурол ўғирланган. Айни пайтда уларнинг учдан бир қисми топилди, дея хабар тарқатди давлат раҳбари матбуот хизмати прокуратура маълумотларига таяниб.