Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

27.10.2022


Ҳаво шаридан қўрқиб ўлган тўтилар учун товон пули ундирилди

Нидерландияда маҳаллий фуқаро қўрқувдан ўлган тўтиқушлари учун икки нафар ҳаво шари учувчисидан товон пули ундирди. Бу ҳақда Dutch News манбаси хабар тарқатган.

 Воқеа Хертогенбос шаҳрида содир бўлган. Йигитлар ҳаво шарлари пойгасида иштирок этишган. Уларнинг қурилмаси қушлар инидан атиги 50 метр наридан учиб ўтган - шарнинг олов пуркаш ускунаси овози тўтиларда юрак хуружига сабаб бўлган кучли руҳий зўриқишни келтириб чақирган.

Қушлар эгаси 113 минг евро миқдорида товон талаб қилган, бироқ улардан бири 1250 евро, жуфти эса 40 минг еврога баҳоланган.

Ҳаво шарига эгалик қилувчи компания қурилма 300 метр баландликдан паст учганини тан олган, аммо тўтиқушлар ўлимига айнан қўрқув сабаб бўлганига шубҳа билдиган. Якунда судья қушлар ўлимига сабаб қилиб кўрсатилган бошқа тахминларни рад этган. Шу билан бирга 55 минг евро товон пули белгилаш билан чекланган.

Report typo