Qashqadaryo
Йодли сетка организмда ушбу модда танқис бўлганда наф келтириши ёки ўрнини тўлдиришга ёрдам бериши ҳақидаги фаразлар бундан 20-30 йиллар олдин пайдо бўлган афсона. Бу ҳақда Европа тиббиёт маркази эндокринологи Юлия Катхурия "Газета.Ru" манбасига берган интервьюсида тўхталган.
Колумбия университети олимлари наша ва тамаки чекувчиларнинг аксарияти танасида кадмий, симоб ва қўрғошин миқдори юқори бўлишини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Environmental Health Perspectives журналида эълон қилинган.
Сучжоу университети (Хитой) олимлари қисқа муддатли очлик қизил қон таначалари (эритроцитлар)нинг иммун функцияси ва вирусли патогенлар, жумладан, коронавирусга қарши курашиш қобилиятига ижобий таъсир қилишини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Immunity & Aging журналида эълон қилинган.
Берлин прокуратураси дунёга машҳур Charite клиникаси кардиологини икки бемор ўлимида айблаяпти.
АҚШнинг Огайо штати университети тиббиёт маркази тадқиқотчилари алкоголизмга қарши курашнинг янги усулини ўйлаб топишди. Уларнинг фикрича, спиртли ичимликларга қарамликни вакцина ёрдамида даволаш мумкин, деб ёзади Nature Medicine журнали.
Мўғулистонда уч киши эҳтимолий ўлатга чалингани аниқланди. Бу ҳақда Xinhua манбаси зооноз (ҳайвонлардан одамга юқувчи) касалликлари миллий маркази маълумотларига таяниб маълум қилган.
Мустақилликнинг 32 йиллиги шодиёналари арафасида Нишон тумани тиббиёт бирлашмасининг янгиланган биноси очилди.
“Қашқадарё” газетасининг расмий веб-сайтида 2023 йил 14 август куни эълон қилинган “Суварак терапия” – болалар шифохонасида шу усул тажриба қилинаяптими?” сарлавҳали мақола юзасидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди. Унда таъкидланишича, мақолада к
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (ВБКТТМ)да даволанаётган болалар ва уларнинг ёнида ётган қаровчилари жойлаштирилган хоналарнинг айримларида кузатилаётган санитарияга зид ҳолат киши шуурида шундай савол айланишига сабаб бўлмоқда.
Шотландиялик фуқаро инсультга учраб, кома (оғир беҳушлик ҳолати) вақтида бойлик ва қўшиқчи Рианна билан учрашув ҳақида галлюцинация (ҳақиқатда бўлмаган ҳодиса ва нарсаларни кўриш, эшитиш, сезиш) бўлди. Бу ҳақда Daily Express хабар қилган.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Тешаевга оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ва маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш бўйича давлат раҳбари топшириқларини бажаришда йўл қўйган сусткашлиги учун ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чор
Боливиялик ўқувчи "ўргимчак одам" бўлишни орзу қилиб, ўзини қора ўргимчакка чақтирди, дея хабар беради LADBible манбаси. Бироқ, бола кутилган супер куч ўрнига соғлиғи билан боғлиқ муаммога эга бўлди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 1,3 миллионга яқин киши тамаки тутунидан пассив нафас олиш оқибатларидан вафот этади. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинган ҳисоботда айтилган.
Юртимизда Корея экспорт-импорт банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида вилоятимиздаги 19 та соғлиқни сақлаш муассасаси учун 35 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар харид қилинади.
Севимли хонандаси концерти вақтида қаттиқ бақиргани сабабли хитойлик йигитнинг ўпкаси ёрилиб кетди. Бу ҳақда Oddity Central манбаси хабар тарқатган.
Вашингтон университети тиббиётчилари ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйича қандли диабет билан касалланганлар сони яқин 30 йилда икки баравардан ортиққа кўпайиб, 2050 йилда жами 1,3 миллиард кишига етади. Олимларнинг изланиш натижалари The Lancet журналида эълон қилинган.
Оммавий ахборот воситалари ва Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарларига кўра, Қоҳирадан 600 километр жанубда жойлашган Кена провинциясида номаълум касалликка чалиниш ҳолати аниқланган. Унинг белгилари денге безгаги (қон сўрувчи ҳашаротлар чақиши орқали тарқаладиган юқумли вирусли касаллик) била
Сингапурда шифокорлар беморнинг қизилўнгачига саккизоёқ бутунлигича тиқилиб қолганини аниқлашди, деб ёзади New York Post.
Қучоқлашиш нафақат яқин кишилар билан ҳиссий алоқаларни мустаҳкамлайди, балки жисмоний соғлиққа ҳам ижобий таъсир қилади. Бу ҳақда "Газета.Ru"га Санкт-Петербургдаги кўп тармоқли клиника эндокринологи, терапевт Анастасия Калмурзина гапириб берган.
Бавария (Германия)да ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жиноят содир этганликда айбланаётган шифокорни қидирмоқда. У даволанувчиларга сovid-19 эмлашини ёлғондакам қилганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Bild манбаси хабар тарқатган.