Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 декабрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

03.11.2022


Депутатлар ўзларининг ойлик маошларини яширинча оширди

Қирғизистон парламенти депутатлари оммавий ахборот воситалари учун ёпиқ бўлган мажлисда ўзларининг ойлик маошларини оширишга қарор қилишди. Бу ҳақда Kloop нашри маълум қилган.

Хабарда қайд этилишича, ушбу масала 7 сентябрда бўлиб ўтган ва ёпиқлиги сабаби ОАВ вакиллари учун қизиқиш касб этмайдиган "ички масалалар", дея тушунтирилган мажлисда муҳокама қилинган. Бироқ, кейинроқ у ерда, жумладан, парламент аъзолари маошларини ошириш ҳақида ҳам гап боргани маълум бўлган. 

"Ата-Журт" партияси вакили Алишер Козуев журналистлар томонидан берилган ўзининг ҳозирги иш ҳақи тўғрисидаги саволга жавобан ойлиги 35 минг сом (тахминан 4 миллион 686 минг 500 сўм)дан 60 минг сом (8 миллион 34 минг сўм)гача кўтарилганини айтган. Бошқа депутатлар эса саволларга тўғридан-тўғри жавоб беришдан қочишган.

Report typo