Qashqadaryo
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни вилоятимизда ҳам кенг нишонланди. Тадбирларда армия ва халқ якдиллиги ўз ифодасини топди.
Ҳукмрон Меҳнат партиясининг 8-съездида чиқиш қилган Корея халқ демократик республикаси раҳбари Ким Чен Ин КхДРнинг мақсади ядро қуроли вайронкор кучини, нишонга етиш масофаси ва аниқлигини ошириш, шунингдек, ҳажми ҳамда оғирлигини камайтириш эканлигини эълон қилди.
Нишон туманида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли “Нуристон” дала-ўқув майдони очилди.
Америкалик мутахассисларнинг маълумотларига кўра, қизил гўшт истеъмоли эркаклар умри қисқаришига сабаб бўлади. Бу ҳақдаги материални "Express" нашри эълон қилган.
Янги йил байрами муносабати билан турли кўнгилочар, саховат тадбирлари давом этмоқда.
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган хизматчиларнинг 3-15 ёшдаги фарзандлари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун 11 минг дона “Президент совғаси” тайёрланиб, ҳудудларга юборилди.
Якунига етаётган йилни сарҳисоб қилар эканмиз, коронавирус пандемиясига қарамай, қурилиш-бунёдкорлик ишлари, ижтимоий ҳимоя тадбирлари, фаровонликни оширишга қаратилган лойиҳалар тўхтаб қолмагани, ўз навбатида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда шов-шув қўзғаган воқеа-ҳодисаларг
Янги йил байрами арафасида аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатлами вакилларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан 25-31 декабрь кунлари "Саховат - олий қадрият" хайрия ҳафталиги ўтказилмоқда.
Ўтган йили вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Талимаржон шаҳрини обод манзилга айлантириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланиб, шу асосда қарийб 2 йил давомида ободонлаштириш, қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилди.
Вилоят божхона бошқармаси томонидан ёшлар манфаатларини таъминлаш, муаммолари билан шуғулланиш, тадбиркорликка қизиқтириш юзасидан амалий тадбирлар ўтказилмоқда.
Турли идора, ташкилотларда узоқ йиллар меҳнат қилиб, пенсияга чиқишга келганда, югур-югур, қоғозбозлик, сарсонгарчиликка дуч келмаган одамни топиш қийин. Бирда қандайдир ҳужжат топила қолмайди, ҳужжат бўлмаса, табиийки, ўша давр учун стаж белгилашмайди, яна қайсидир ташкилот қачонлардир тугатилг
Барча учун бирдек севимли Янги йил байрамига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Шу муносабат билан аҳолига байрамона кайфият улашиш, бўш вақтини мазмунли ва мароқли ўтказиш мақсадида вилоятимизда 17 декабрдан турли кўнгилочар тадбирлар ва лойиҳаларга старт берилди.
Барча даврларда инсоният архивларга эҳтиёж сезиб келган, уларга бўлган қизиқиш ортса ортганки, камаймаган, боиси, архивлар узоқ ва яқин ўтмишнинг ўзига хос хазинаси, тарихни бутун бўй-басти билан намоён этадиган маскан саналади.
Қарши туманидаги Жумабозор маҳалласида яшовчи Д.Д. Миришкор тумани 25-сонли умумтаълим мактабидан ноқонуний ишдан бўшатилганидан норози бўлиб адлия органларига мурожаат қилган. Ариза Миришкор тумани адлия бўлими ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассислари иштирокида ўрганилди.
Ёшлигимиздан яхши биламиз, Янги йил томошаларининг аксариятида эзгулик ва ёвузлик ўзаро тўқнашиб, эртак қаҳрамонлари - ижобий ва салбий персонажлар бир-биридан устун келишга ҳаракат қилишади.
Қарши шаҳрида "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гуруҳларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмнинг олдини олишга кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.
Давлат божхона қўмитасида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган антикоррупцион ҳафталик доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди. Унда барча ҳудудий бошқармалар қатори вилоятимиз божхоначилари ҳам фаол қатнашишди. Онлайн тарзда ўтган тадбирга оммавий ахбор
Ижтимоий тармоқларда “Қаршида 80 нафар автобус ҳайдовчиси иш ташлади” мазмунида хабар тарқалди. Унда автобусчилар анча вақтдан бери ойлик олмагани, кунлик тўлов режаси 120 минг сўмдан 400 минг сўмга оширилгани ҳайдовчилар эътирозига сабаб бўлгани, шунинг учун улар 2 декабрь куни ишга чиқмагани хус
Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш" лойиҳаси доирасида келгуси йилда Қашқадарё вилояти "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси учун умумий қиймати 4 миллион 451 минг АҚШ долларига тенг махсус техника ва транспорт воситалари, мобиль лаборатория харид қили
Кейинги кунларда велосипедда юрган фуқароларни ЙПХ ходимлари тўхтатиб, уловининг техник ҳолатини текшираётгани ва носозлик аниқланса, уларга нисбатан жарима қўллаётгани тўғрисидаги гап-сўзлар қулоққа чалина бошлади. Бундан йўл ҳаракати инспекторларининг фаолиятда асосан автотранспорт восит