Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 октябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Пенсионер аёл итини уриб юборган иномарка ҳайдовчисига товон тўлайди

15.12.2022


Пенсионер аёл итини уриб юборган иномарка ҳайдовчисига товон тўлайди

Россиянинг Свердлов вилояти Красноуральск шаҳар суди маҳаллий пенсионер аёлга унинг итини уриб юборган иномарка ҳайдовчиси фойдасини кўзлаб, товон тўлаш мажбуриятини юклади. У йўл ҳаракати фалокати натижасида автомобилга етказилган зарар учун қарийб 60 минг рубль тўлашга мажбур. Бу ҳақда URA.RU манбаси маълум қилган.

Материалда аниқлик киритилишича, пенсионер аёл 54 минг 300 рубль (тахминан 9 миллион 801 минг сўм) товон тўлаши керак. Яна бунинг ёнига давлат божи ва суд харажатлари ҳам қўшилади.

"Фуқаро ўзининг уй ҳайвони хатти-ҳаракатлари устидан назорат ўрнатмагани натижасида даъвогарга етказилган моддий зарарни тўлаши керак бўлади", дейилади суд қарорида.  

 Манбанинг қайд этишича, жорий йил май ойида свердловлик ҳайдовчи Nissan Almera русумли автомобили билан итни уриб юборгани натижасида машина бампери ва бўёқ қопламасига шикаст етган, ҳайвон эса турли даражада жароҳатлар олган.

Report typo