Qashqadaryo
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 1,3 миллионга яқин киши тамаки тутунидан пассив нафас олиш оқибатларидан вафот этади. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинган ҳисоботда айтилган.
Юртимизда Корея экспорт-импорт банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида вилоятимиздаги 19 та соғлиқни сақлаш муассасаси учун 35 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар харид қилинади.
Севимли хонандаси концерти вақтида қаттиқ бақиргани сабабли хитойлик йигитнинг ўпкаси ёрилиб кетди. Бу ҳақда Oddity Central манбаси хабар тарқатган.
Вашингтон университети тиббиётчилари ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйича қандли диабет билан касалланганлар сони яқин 30 йилда икки баравардан ортиққа кўпайиб, 2050 йилда жами 1,3 миллиард кишига етади. Олимларнинг изланиш натижалари The Lancet журналида эълон қилинган.
Оммавий ахборот воситалари ва Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарларига кўра, Қоҳирадан 600 километр жанубда жойлашган Кена провинциясида номаълум касалликка чалиниш ҳолати аниқланган. Унинг белгилари денге безгаги (қон сўрувчи ҳашаротлар чақиши орқали тарқаладиган юқумли вирусли касаллик) била
Сингапурда шифокорлар беморнинг қизилўнгачига саккизоёқ бутунлигича тиқилиб қолганини аниқлашди, деб ёзади New York Post.
Қучоқлашиш нафақат яқин кишилар билан ҳиссий алоқаларни мустаҳкамлайди, балки жисмоний соғлиққа ҳам ижобий таъсир қилади. Бу ҳақда "Газета.Ru"га Санкт-Петербургдаги кўп тармоқли клиника эндокринологи, терапевт Анастасия Калмурзина гапириб берган.
Бавария (Германия)да ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жиноят содир этганликда айбланаётган шифокорни қидирмоқда. У даволанувчиларга сovid-19 эмлашини ёлғондакам қилганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Bild манбаси хабар тарқатган.
Кўпчилик жазирамада чанқоғини пиво билан қондиришни хуш кўрсада, бу яхна ичимликни иссиқда ичиш соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, бундай об-ҳавода организм кучли сувсизланади, тер билан бирга танадан суюқлик ва фойдали минераллар - калий, кальций, магний, натрий чиқи
Қўлига кирган зирапча билан тўрт кунни ўтказган британиялик эркакнинг бармоғи ампутация қилинди, деб ёзади Mirror манбаси.
Сидней Технология университети олимлари ўсимликлар хона шароитида саратонни қўзғатувчи заҳарли бензин буғларини самарали йўқ қилишини аниқлашди.
Шу пайтгача хориж ва пойтахтнинг нуфузли клиникаларида бажариб келинган кўплаб мураккаб юқори технологияли операциялар эндиликда вилоятнинг ўзида бажарилмоқда. Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида "Вилоятда амалга оширилаётган юқори технологияли операциялар" мавзусидаги матбуот анжуманида бу б
Сидней (Австралия) университети олимлари 2050 йилга келиб дунё бўйича 800 миллион нафардан ортиқ одам бел оғриғидан азият чекишини аниқлади. Улар ўтказган тадқиқот натижалари The Lancet Rheumatology журналида эълон қилинган.
Германияда ампутация амалиётини бажаришда фаррошдан ёрдам сўраган жарроҳ ишдан бўшатилди, дея хабар тарқатган LADBible манбаси.
12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтган тадбирда “Ҳамшира-2023” кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Юксак эътирофга сазовор бўлганлар орасида 2-ўринни қўлга киритган Муборак
Россия аҳолиси 2022 йилда кўпроқ касал бўлди, дея хабар беради "Новости" манбаси мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг якуний ҳисоботига таяниб.
33 йил умрини оғир беҳушлик ҳолатида ўтказган Нью-йорк полициячиси вафот этди, дея хабар тарқатган New York Post газетаси.
Колумбиялик аёл 11 йилдан буён қорнидаги жарроҳ амалиётдан сўнг унутиб қолдирган игна билан яшаб келаяпти, деб ёзади Oddity Cent манбаси. Ўтган вақт давомида у қаттиқ оғриқларни бошдан кечирган.
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Ҳамшира-2023” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Лондон шаҳар университети социологлари фаровонлик даражаси ва жисмоний оғриқ ўртасидаги боғлиқликни аниқлади. Масалан, даромаднинг жуда пастлиги ва оғриқ қўзғалиши хавфи юқорилиги ўзаро алоқадор. Бу борадаги тадқиқот натижалари Social Psychological and Personality Science журналида чоп этилган.