Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

19.01.2023


Ҳамширалар ва ўқитувчилар иш ҳақлари камлигидан норози

Буюк Британияда ҳамшираларнинг кейинги иш ташлаши кўлами икки баравар кенгайишидан қўрқишаяпти, дея хабар беради The Express манбаси. Январь ойи иккинчи ўн кунлиги аввалида ҳам қиролликнинг катта қисмида тиббиёт ходимларининг иш ташлаши кузатилганди.

Қироллик ҳамширалик коллежи иш ташлашни қайта бошлаш тўғрисида қарор қабул қилган. Агар Риши Сунак ҳукумати билан олиб борилаётган музокаралар касаба уюшмалари талаблари бажарилиши билан якун топмаса, янги иш ташлашлар февраль ойида бўлади.

Бош вазир ўзининг касаба уюшмаларига ҳатто иш ташлаш вақтида ҳам зарур тиббиёт ходимлари минимал сонини таъминлаб бериш мажбуриятини юкловчи, аксинча, жавобгарликни келтириб чиқарувчи қонун   лойиҳасини илгари суришда давом этар экан, музокаралар муваффақиятли якунланишига шубҳа бор.  

Ҳамширалар ойлик маошларини 19 фоизга оширишни талаб қилишаяпти.

Sky News телеканали эса Шотландияда ўқитувчилар ҳам худди шундай талаб билан 16 кунлик норозилик акциясини бошлагани ҳақида маълум қилган. Улар ҳаёт кечириш қиймати рекорд даражада ўсиб кетгани фонида ойлик иш ҳақлари паст қолаётганидан норози.

Report typo