Qashqadaryo
Ўзини табассум қилишга мажбурлаш кайфиятни кўтаришга ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда Пенсильвания (АҚШ) давлат университетининг биохулқ-атвор кафедраси доценти Мари Кросс Live Science нашрига сўзлаб берган.
Жорий йилнинг биринчи чорагида Telegram мессенжеридаги фишинг (интернет орқали фирибгарликнинг бир тури) манбалар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга кўпайди, деб ёзади “Известия” газетаси.
Исроил ҳукумати Халқаро жиноят суди Ғазодаги қонли воқеалар муносабати билан мамлакатнинг юқори мартабали амалдорларини ҳибсга олиш юзасидан ордер беришга тайёрланаётганига тобора ишонмоқда. Бу ҳақда New York Times маълум қилган.
АҚШда мактаб биносини бузиш жараёнида 1920 йилга оид капсула топилди, деб ёзади Fox News манбаси.
Оренбург вилояти (Россия)да яшовчи оила қўшнисининг отини балконга жойлаштириб, сув тошқинида ҳалок бўлишидан сақлаб қолди. Бу ҳақдаги хабар ижтимоий тармоқларга жойланган.
Деҳқон ва фермерлар учун электрон ёрдамчи сифатида ишлаб чиқилган "Агрокўмакчи" мобил иловаси фойдаланувчига зараркунанда ва касалликлар ҳақида батафсил маълумотлар олиш имконини бериб, уларга қарши курашиш йўлларини ҳам ўргатади.
Гвельфа университети (Канада) олимлари тасодифан тукли ариларнинг камида битта тури сув остида етти кунни бирор жиддий зарар кўрмай ўтказа олиши мумкинлигини билиб қолишди. Бу ҳақдаги илмий материал Biology Letters журналида берилган.
Юртимизда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Қашқадарёда умумий қиймати 12,8 миллион долларга тенг ишлар бажарилиб, 61 километр узунликдаги цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этилади.
Тадбиркор ва миллиардер Илон Маск денгиз орти мамлакати демографик кўрсаткичларида болали ёш америкаликлар улуши кескин камайганини мутлақо фожиа деб атади. Ишбилармон Х ижтимоий тармоғидаги АҚШда болалар туғилиши статистикаси келтирилган материалга шу тарзда муносабат билдирган.
Америка Қўшма Штатлари олдинда турган президент сайлови фонида БМТдаги Фаластин ҳақидаги резолюцияга вето (тақиқ) қўйишдан манфаатдор эди. Бу ҳақда араб давлатининг Россиядаги элчиси Абдул Ҳафиз Нофал маълум қилган.
Британиянинг автомобиллар ҳақида ёритишга ихтисослашган What Car? (Қайси машина?) журнали энг ишончли автобрендлар рейтингини тузди.
Чикаго университети (АҚШ) олимлари номаълумлик ва ноаниқликдан қўрқиш одамларда кутиш билан боғлиқ стресс (қаттиқ ҳаяжон)ни келтириб чиқаришини аниқладилар. Тадқиқот натижалари The Journal of Personality and Social Psychology журналида эълон қилинган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев "Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлашга оид ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайти маълум қилган.
Қирғизистонда деҳқонларга, жумладан, Норин вилояти фермерларига техник наша ўсимлигини етиштириш таклиф этилмоқда. Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги шундай ташаббус билан чиқди, дея хабар тарқатган Sputnik манбаси.
Ҳиндистонда 13 ёшли қиз яқинларини ёввойи маймунлар ҳужумидан қутқариш учун Amazon компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Alexa "ақлли" колонкасидан фойдаланди. Бу ҳақда People манбаси ёзган.
Лой (тупроқ)да ўйнаш болаларда аллергия ва аутоиммун касалликларга чалиниш хавфини камайтиради. Бу ҳақда Live Science нашрига Жон Хопкинс университети педиатри Роберт Вуд маълум қилган.
Туркияда 500 йиллик тарихга эга ҳаммом 13 йил давом этган реконструкция ишларидан кейин очилмоқда. Бу ҳақда Arkeonews манбаси хабар тарқатган.
Хитойлик олимлар пилла қурти ишлаб чиқарадиган табиий ипакнинг ўзига хос мустаҳкамлиги сирини очди. Ипак тола ҳосил қилишнинг табиий механизми юз йилдан ортиқ вақт давомида фан учун жумбоқ бўлиб келаётган эди. Тадқиқот ҳақида Science Bulletin илмий журналида мақола чоп этилган.
Хитой автомобиллари коррозиядан жиддий ҳимояланмаган. Бу ҳақда "Парламент" газетаси Россия миллий автомобиль иттифоқи вице-президенти Ян Хайцеэрга таяниб хабар берган.