Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Ҳукмрон партия конституцияда оилавий қадриятлар ҳимояси кафолатларини аниқ ифодаламоқчи

28.03.2024


Ҳукмрон партия конституцияда оилавий қадриятлар ҳимояси кафолатларини аниқ ифодаламоқчи

 "Грузия орзуси - демократик Грузия" партияси мамлакат конституциясига оилавий қадриятларга оид ўзгартиришлар киритиш ташаббусини бошлаш ниятида. Бу ҳақда сиёсий ҳаракат ижрочи котиби Мамука Мдинарадзе маълум қилган.

Унинг қайд этишича, "қандайдир ноанъанавий ёки бошқача ҳаёт тарзига амал қилмасин" ҳар бир шахснинг конституцион ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилиш партия мажбурияти саналади. 

"Бошқа томондан эса биз оилавий қадриятларни ва келажак авлодни сохта либерал тарғиботнинг кутилаётган тузатиб бўлмас оқибатларидан ҳимоя қилишимиз жуда муҳим", деган Мамука Мдинарадзе.

У шу муносабат билан ҳукмрон партия амалдаги конституцияга "оилавий қадриятлар ва вояга етмаганларни ҳимоя қилиш кафолатларини аниқ ифодалайдиган" ўзгартиришлар қилиш ниятидалигини билдирган. Шундан кейин қонунчиликда бўладиган зарур ўзгартиришлар лойиҳалари тайёрланади, деган сиёсатчи.

Report typo