Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • “Шаҳрисабз” туристик марказидан дастлабки ер участкалари аукционга чиқарилди

Ўз мухбиримиз

29.03.2024


“Шаҳрисабз” туристик марказидан дастлабки ер участкалари аукционга чиқарилди

Мастер-режа лойиҳаси ECM Group немис компанияси томонидан ишлаб чиқилган, Шаҳрисабз туманининг Мираки, Амир Темур, Улоч ва Полмон маҳаллалари ҳудудлари қамровида умумий майдони 240 гектар бўлган “Шаҳрисабз” туристик марказидан 10 та объект (ер участкаси) аукционга чиқарилди.

Уларда замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва туризм инфратузилмаси, жумладан, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар объектларини жойлаштириш назарда тутилган.

Президентнинг 2023 йил 28 ноябрдаги “Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида қайд этилганидек, “Шаҳрисабз” ва Қамаши тумани ҳудудидаги “Майданак баланд тоғ” туристик марказлари ҳудудида “Ўзмиллийбанк” АЖ, “Асакабанк” АЖ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Туронбанк” АТБнинг инвестиция компаниялари томонидан ҳам тайёр бизнес шаклида замонавий меҳмонхона мажмуалари, умумий овқатланиш объектлари, дор йўллари, тоғ-чанғи комплекси ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини барпо этган ҳолда улар кейинчалик “E-auksion” электрон савдо платформасида аукцион савдолари орқали сотилиши ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лойиҳадаги улушларни реализация қилиш мумкин.  

Бундан ташқари, “Шаҳрисабз” туристик маркази учун электр тармоқлари, алоқа ва интернет тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари тегишлича “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ўзбектелеком” АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан;

автомобиль йўллари, ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида туризм объектлари инфратузилмасини яхшилаш учун назарда тутилган маблағлар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Маълумотларга кўра, охирги йилларда Шаҳрисабзда инфратузилмани яхшилаш мақсадида 110 миллиард сўм маблағ эвазига юқори тезликка мўлжалланган 126 километр йўл таъмирланди, 10 километр ичимлик суви ва 84 километр электр тармоқлари тортилди, 16 та трансформатор ўрнатилди, 5,1 километр канализация тармоғи қурилиб, 1000 куб метр сиғимли сув тозалаш иншооти барпо қилинди.  

Ўз мухбиримиз

Report typo