Qashqadaryo
Маълумки, ўтган якшанба куни юртимизда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланиб, мазкур соҳада, Президент таъбири билан айтганда, ҳақиқий матонат ва жасорат, омилкорлик фазилатларини намоён этиб келаётган фидойи инсонлар шаънига юксак таҳсин ва тасаннолар айтилди. Уларнинг бозор ва дўконла
Goldikka компанияси Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида тилло тангалар сотишга мўлжалланган дунёдаги биринчи банкоматни ўрнатди. Маҳаллий аҳоли пластик карталари орқали пулларини олтинга алмаштириб олиш имконига эга бўлди, дея хабар тарқатган РИА “Новости” манбаси.
Электромобиллар учун мўлжалланган литий-ионли аккумуляторларда қўлланиладиган мис фольга ишлаб чиқарувчи "SK Nexilis co. Ltd" компанияси (Жанубий Корея) воҳамизда ташкил этилган эркин иқтисодий зонага қизиқиш билдирмоқда.
Президентнинг "Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига биноан 2024 йил 1 январгача қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади:
Президентнинг "Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, тижорат ташкилотлари фаолиятига оид қуйидаги талаблар бекор қилинади:
Президентнинг "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига асосан:
Янги уйни жиҳозлашга - мебель; янгидан оила қураётган ёшларга - мебель; корхона офиси, давлат идораси ва бошқа ишхоналарга - мебель; мактаб, боғча ва шифохоналарга - мебель; ошхона, ресторан, кафе, меҳмонхона, дам олиш масканлари ва ҳоказоларга - мебель...
Bloomberg агентлиги ҳисоб-китобига кўра, дунёнинг энг бой одами, SpaceX асосчиси, Tesla ва Twitter хўжайини Илон Маскнинг бойлиги 2022 йил бошидан буён 100 миллиард доллардан кўпроққа камайди.
Юртимизда Германиянинг "KfW" ("Kreditanstalt für Wiederaufbau") банки иштирокида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида референс лабораторияни модернизация қилиб, замонавий асбоб-ускуна ва анжомлар билан жиҳозлашга қарийб 270 минг евро йўналтирилади.
2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастури доирасида келгуси йилнинг охиригача вилоятимиздаги 511 та маҳаллада 621 та объектда 528,6 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилади.
Миришкор туманида 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 417,3 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 142,4 фоизлик ўсишга эришилди. Туманнинг вилоят саноатидаги улуши 2,8 фоизни ташкил қилди. Бу кўрсаткич йил охирига бориб 3 фоизгача
"Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти ва "Eiffage Génie Civil" компанияси (Франция) ўртасида "Яккабоғ-Қарши магистрал сув қувурини қуриш ҳамда мавжуд сув тақсимлаш иншоотларини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Си Цзиньпин учинчи муддатга Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига сайланиши ортидан мамлакатнинг энг бой одамлари ўзларига тегишли компаниялар акциялари қиймати тушиб кетгани туфайли умумий ҳисобда 9 миллиард доллар йўқотди, деб ёзади Bloomberg агентлиги.
Бугун Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этилган халқаро давра суҳбати доирасида Шаҳрисабз ва Қамаши туманларининг стратегик мастер-режалари тақдимоти ўтказилди.
Шу йилнинг учинчи чорагида Қашқадарёда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича тузилган шартномалар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоизга ошиб, мамлакатимиз ҳудудлари орасида энг юқори ўсиш кўрсаткичларидан бири қайд этилди.
Қашқадарё саноат гигантларидан бири саналган "Деҳқонобод калий заводи" акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги "Ўзкимёсаноат" АЖнинг 100 фоизлик улуши келгуси йилнинг иккинчи чорагида хусусийлаштирилади.
Беларусь Республикаси Витебск вилояти раҳбари Александр Михайлович Субботин бошчилигидаги делегациянинг Қашқадарёга ташрифи доирасида бир қатор муҳим келишув ва шартномалар имзоланиб, кўплаб музокара ва учрашувлар ташкил этилди.
Қарши шаҳрида 6-7 октябрь кунлари ўтказилган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва маҳаллий корхоналар ўртасида маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, материаллар ҳамда хизматлар етказиб бериш бўйича умумий қиймати 352,8 миллиард сўмга тенг 112 та шартнома тузилди.
Қарши шаҳрида “Нефть ва газ саноати, электр энергетикаси, кимё ва чарм-пойабзал саноати” ҳудудий тармоқлараро ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
Варганза деса, табиийки, биринчи галда хаёлга анор келади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки Китоб тумани Варганза қишлоғи Ўзбекистондаги анорчиликда машҳур уч ҳудуддан бири ҳисобланади. Қолаверса, Варганза анори ўзига хос, бошқаларни такрорламайди, донаси йириклиги, мазали таъми билан донғи чиққан. Бу