Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

26.08.2022


Музлатилган мева ва сабзавотлар – экспортга

Кейинги йилларда тадбиркорлик соҳасига қаратилаётган кенг эътибор ва ғамхўрлик самарасида фаолият турлари кенгайиб, тармоқлар қулоч ёймоқда.

Яккабоғ туманида жойлашган “Дармон фарм” хусусий корхонасига Австрия ва Польшадан йилига 5 минг тонна мевани сақлаш, қуритиш ва қайта ишлашга мўлжалланган ускуналар келтирилиб ўрнатилган.

Вилоят божхона бошқармасидан маълум қилишларича, бу ускуналарга тўлиқ божхона имтиёзлари қўлланилган. Ўз навбатида божхоначилар ушбу корхонага борган ҳолда соҳада яратилаётган қулайлик ва имтиёзлар, янгиликлар бўйича тадбиркорлик субъекти вакилларига маълумот беришмоқда. Натижада корхона вилоят экспорт салоҳияти ошишида ўз ўрнига эга бўлиб бораётир.

Ҳозирда корхонага қарашли йирик музлаткичда брокколи ва гулкарам, қовун, олча, қароли, анжир, малина ҳамда бошқа мева ва сабзавотлар музлатилган ҳолда сақланиб, қадоқланиб пешма-пеш Россия Федерациясига экспорт қилинмоқда.

Ўз навбатида, мазкур корхона боғларида етиштирилган мевалардан табиий шарбат ҳам ишлаб чиқарилаяптики, ички ва ташқи бозорда истеъмолчиларини топиб улгурган.

Report typo