Qashqadaryo
Байроғимиз рангларида ўзига хос маъно мужассам. Мусаффо осмон ва яхшилик, донишмандлик ва садоқатни ифодаловчи, Амир Темур байроғи тимсолига айланган мовий ранг, беғуборлик, софлик, пок орзу-хаёллар, тинчлик рамзи бўлган оқ ранг, табиат янгиланиши, навқиронлик, умид, шоду хуррамлик тимсоли – яшил ра
Ваколат муддати тугаб, айни пайтда Германия канцлери вазифасини бажарувчи бўлиб турган Ангела Меркель тўйиб ухлаш, китоб ўқишга ҳозирланаяпти, бироқ сиёсат билан шуғулланмоқчи эмас. Бу ҳақда у Deutsche Welle телеканалига берган интервьюсида баён қилган.
БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури дунёнинг 43 мамлакатидаги 45 миллиондан ортиқ одамлар очлик ёқасида турганини маълум қилди.
Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгаши ҳудуддаги бешта сайлов округи бўйича бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қарши шаҳар ҳамда Ғузор, Миришкор, Касби ва Чироқчи туманлари ҳокимликлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланишда қонун талабларига риоя этмагани учун шу ҳудудлардаги бир қатор мутасаддилар халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан охирги марта огоҳлантирилди.
Колумбия ҳукуматига мамлакатдаги йирик наркобарон, барча кокаин жўнатмаларининг қарийб ярмини назорат қиладиган Дайро Усугани қўлга олиш учун 500 нафар полициячи ва 20 дан ортиқ вертолёт керак бўлди.
Гиёҳвандликка "аср балоси" дея таъриф берилиши бежиз эмас. Чунки у инсоният бошига мислсиз кулфатлар келтирди ва бу аянчли жараён ҳамон давом этмоқда. Шунга кўра, дунёнинг бошқа давлатларида бўлгани каби юртимизда ҳам мазкур иллатга қарши кескин кураш олиб борилади.
Жиноят ишлари бўйича Муборак тумани судининг очиқ суд мажлисида 1996 йилда Косон туманида туғилган И.Ф.га нисбатан юритилган жиноят иши кўриб чиқилди. У ўз уйида сохта пул ясаш билан шуғулланган.
Косон туманида электр таъминоти корхонасининг раҳбари жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда сансоларликка йўл қўйгани боис фуқаролардан бирининг электр линияси ва таянч устунларини таъмирлаш тўғрисидаги аризаси 180 кундан ортиқ вақт давомида ҳам ечимини топмаган.
Ҳозирги тузилмасида қатор мамлакатлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳисобга олинмаган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва бошқа истиқболсиз халқаро ташкилотларни ислоҳ қилиш зарурати юзага чиққанини инкор қилиб бўлмайди, дея фикр билдирган Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған "TRT World Forum 2021" форуми ишт
Халқ депутатлари Қамаши тумани Кенгаши беш нафар блогерга "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнини оммавий ахборот воситалари(!)да ёритиб борганлиги учун" 21 миллион сўм ажратишга қарор қилди.
Собиқ АҚШ давлат котиби ва мамлакат президентлиги учун ўтказилган аввалги сайловда Трампга рақиблик қилган номзод - Хиллари Клинтон "State of Terror" ("Террор вазияти" ёки "Террор давлати") номли китоб ёзди. Унга детектив асарлар ёзишга ихтисослашган канадалик ёзувчи Луиза Пенни ҳаммуаллиф бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.
Калифорния суди маслаҳат кенгаши Tesla компаниясига собиқ қора танли ходими даъвоси асосида у иш жойида ирқий камситишларга дуч келгани учун қарийб 137 миллион доллар тўлаш мажбуриятини юклади, дея хабар беради "Wall Street Journal" нашри.
Энергия ресурсларининг қимматлашуви ва кўплаб маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб беришдаги муаммолар келаётган қишда бутун дунёга оғир инқироз хавфини солади, деб ёзади Bloomberg журналисти Майкл Уинфри.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳажв қилиш учун ишланган карикатура муаллифи Ларс Вилкс ва уни охирги йилларда қўриқлаб келган икки полиция ходими автоавария натижасида ҳалок бўлди. Рассом автомобили Швециядаги “Е4” магистраль йўлининг Крунуберг провинцияси Маркарюд муниципалитети яқинидаги
Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар, деганларидек, аслида бу ҳаётда устоз ёки шогирд мақомида бўлмаган кишини топиш қийин. Устоз отангдек улуғ, деган ҳикмат замирида ҳам катта ҳаётий ҳақиқат мужассам. Чунки инсоннинг бу дунёга келиши, ҳаётда ўз ўрнини топишида ота-она қанчалик муҳим ўрин тут
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида 1997 йилда Қарши шаҳрида туғилган М.А. ҳамда жиноий шериги, 1989 йилда туғилган У.Г. (аёл) га нисбатан юритилган жиноят иши кўриб чиқилиб, М.А.га 3 йилу 11 ой ва 14 кун, У.Г.га эса 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Улар ўзаро тил бириктириб, М.А.нинг синфдош
Техас губернатори Грег Эббот АҚШ президенти Жо Байденга штатга келаётган нолегал мигрантларнинг оқими сабаб ҳудудда фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш зарурати ҳақида хат ёзди.
1981 йилда Китоб тумани марказида кўзи ожиз инсонлар учун мўлжалланган махсус кутубхона ташкил этилган эди. Ўша вақтда бу маскан 1950 йилларда қуриб битказилган ва чорак аср давомида турли мақсадларда фойдаланиб келинган эски иморатда жойлаштирилганди.