Qashqadaryo
Қуйида Америка адабиётига мансуб икки асар ҳақида фикр юритмоқчимиз. Улардан бири Фрэнсис Скотт Фицжеральд қаламига мансуб "Бенжамин Баттоннинг сирли ўтмиши" тўпламидир. Китобдан "Верониканинг сочлари", "Телба якшанба", "Ўз ҳолича", "Бенжамин Баттоннинг сирли ўтмиши" ҳикоялари ўрин олган бўлиб, улар асосида 2009 йилда режиссёр Девид Финчер суратга олган фильмда бош ролни машҳур актёр Бред Питт ижро этган.
Чекиш ёшга қараб мия иш фаолияти пасайишини тезлаштириши мумкин. Буни Nature Communications журналида чоп этилган тадқиқот хулосалари кўрсатган.
Шу йил якунига қадар юртимизнинг 200 дан ортиқ шаҳар ва туманларидаги маҳаллаларда, эксперимент тариқасида, хусусий сектор иштирокида маҳалла ободлигини таъминлаш бўйича тубдан янги тизим жорий этилади.
Қозоғистонда давлат хизматчилари, ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қимор ўйинларини ўйнаш тақиқланди. Шу ҳақдаги қонун давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан имзоланди, дея хабар қилади президент матбуот хизмати.
Дунё тажрибасидан маълумки, ҳар бир миллат замонавий илм-фан, узоқни кўзлаган аниқ ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, фаол интилишлар билан тараққиётга эришиши мумкин. Бизнинг мақсадимиз ҳам тараққиёт ва бу йўлда муайян даврни ўз ичига қамраб олган мукаммал стратегияга эгамиз. Унда Янги Ўзбекистонда ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш; барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш; сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш; "хавфсиз ва тинчликсевар давлат" тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш мақсадлари ўз мужассамини топган.
Хитой умумий қуввати 8 гигаватт бўлган улкан қуёш электр станциясини қуриш ниятида. Бу ҳақда Electrek портали хабар берган.
Мамлакатимиз ҳукуматининг қарорига мувофиқ, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти муассислигида “Кўкдала илмий-тажриба станцияси” давлат муассасаси ташкил этилмоқда.
"Шўртан газ-кимё мажмуаси" МЧЖ фаоллар залида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 20 июнь куни муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишига доир матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Доғистон муфтийси Аҳмад Абдуллаев яқин кунларда республикада ниқоб тақиб юришни тақиқлашга оид фатво чиқарилишини айтди.
Китоб туманидаги 96-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Мадина Суюнова ва Қарши шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 9-синф ўқувчиси Тўлқин Жайловов 15 июнь - 3 июль кунлари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида ташкил этилган "Иккинчи Халқаро математика ёзги оромгоҳи - 2024" қатнашчилари ўртасида ўтказилган халқаро олимпиадада бронза медалларини қўлга киритишди.
Air France-KLM авиакомпанияси Олимпиада фонида йўловчилар Парижга учишни хоҳламаётгани сабаб ёз мавсумидаги йўқотишлари миқдорини 160-180 миллион еврога баҳолаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg манбаси ёзган.
Фуқаролар кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ва бундай жиноятларга қарши курашишда аҳолида кибергигиенани шакллантириш мақсадида 1-31 июль кунлари вилоятимизда "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" комплекс тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Австралиянинг Тасмания университети олимлари охирги 20 йилда дунё бўйича ўта кучли ўрмон ёнғинлари сони икки баробарга кўпайганини аниқладилар. Бу ҳақда Nature Ecology & Evolution илмий журналида эълон қилинган материлда сўз борган.
Маматқул Ҳазратқуловни асосан журналист, анча йиллар муқаддам нуфузли ахборот маҳкамаси раҳбари сифатида ишлаган инсон сифатида билардим рости. Яқинда "Гладиолус" китоби қўлимга тушди. Унда муаллифнинг турли йилларда ёзилган қисса, ҳикоя ва эсселари жамланган бўлиб, мавзулар ранг-баранглиги билан ўқувчини зериктирмайди, ифода услубига кўра эса осон тушунилади. Замон талотўпларидан омон қолган инсонийлик, муҳаббат улуғланиб, адолатсиз уруш фожиалари инсонлар тақдирида қандай из қолдириши моҳирона акс эттирилади.
Kobayashi Pharmaceutical компаниясининг биологик фаол қўшимчалари билан боғлиқ 76 та ўлим ҳолати юзасидан тергов бошланди. Шунингдек, япон компанияси қизил моғор асосли озиқ-овқат қўшимчасини истеъмол қилганидан кейин тиббий ёрдамга мурожаат этган кишилардан 1656 та сўров олган. Бу ҳақда AFP манбаси хабар тарқатган.
Қамаши туманидаги Якка арча қишлоғида жойлашган "Гагарин" соғломлаштириш оромгоҳи негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими ходимлари, илғор педагоглар ҳамда иқтидорли ўқувчилар учун мўлжалланган дам олиш маскани очилади.
Америка фуқароларининг учдан икки қисмидан кўпроғи АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг ақлий ҳолати унга ушбу лавозимга қайта сайланиш учун курашишга имкон бермайди деб ҳисоблайди. Маҳаллий CBS телеканали ўтказган социологик сўров натижалари шундан далолат берган.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида яшаётган иқтидорли йигитлар қаторида Шаҳрисабз давлат педагогика институтининг информатика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси Жураев Сухробжон Салохиддин ўғли ва Косон туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Нурматов Мироншох Нуриддин ўғли ҳам “Мард ўғлон” давлат мукофотига сазовор бўлишди.
Президент фармонига мувофиқ, 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳи, шу жумладан, икки нафар қашқадарёлик “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди.
Мусо Каромов, Қурбон Эгамбердиев, Абдуманнон Тўланов, Самад Қодиров, Ҳазрат Суннатов, Бозор Эрқоров, Рўзи Нурматов, Самар Нуров, Сувон Соқиев, Нарзулла Равшанов, Сайёра Зоирова, Тўра Бўриев, Исмоил Тўхтамишев, Эркин Жўраев, Самад Саломов, Музайям Мўйинова, Шавқил Нарзиев, Шодиой Мансурова, Ғози Раҳмонов...