Qashqadaryo
Сахалин (Россия)даги Смирних қишлоғида яшовчи аёл ўзига ёрдам кўрсатган тиббиётчилар хатога йўл қўйгани ортидан маҳаллий шифохона маъмурияти билан маънавий зарарни қоплаш юзасидан судлашди. Бу ҳақда вилоят прокуратурасининг матбуот хизмати хабар қилган.
Нью-Мексикодаги лицензияланмаган тиббий марказда игна билан пардоз муолажаларини олган уч аёлга ОИВ ташхиси қўйилди. Бу шундай жараёнда вирус юқтиргани ҳужжат билан тасдиқланган биринчи ҳолатдир, дея хабар берган The Guardian манбаси.
Қарши Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “Ҳамшира-2024” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Қарши шаҳрида кўп тармоқли “Javohir Medikal Centre” хусусий клиникаси фойдаланишга топширилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти саломатликни белгиловчи омилларни қуйидагича таснифлайди: инсон саломатлигининг 10-15 фоизи - экология, 10-15 фоизи - генетика, 10-12 фоизи - тиббиёт тизими даражаси, қолган 55-60 фоизи эса турмуш тарзига боғлиқ. Бундан кўриниб турибдики, агар биз оқилона турмуш тарзини юритс
Юрак-қон томир касалликлари сабаб келиб чиқадиган ўлим ҳолатларининг 30 фоизгачаси керагидан ортиқча туз истеъмоли билан боғлиқ. Бу ҳақда Healthday манбаси хабар тарқатган.
2023 йил давомида Қашқадарёда жами 49 минг 676 нафар киши (яъни ҳар 100 минг аҳолига 1 минг 426 нафар) юқумли касаллик билан касалланган. Касалланиш кўрсаткичи 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2023 йилда 1 минг 527 нафар (3 фоиз)га ошган.
Қулоқчин ёрдамида мусиқа тинглаб ётиш асносида уйқуга кетишни одат қилган хитойлик аёлнинг эшитиш қобилиятида муаммо пайдо бўлди, деб ёзади Oddity Central манбаси. Унинг сўзларига кўра, бошқачасига ухлай олмаган.
Лондондаги қиролича Мария университети олимлари бошчилигидаги илмий жамоа очлик фақат учинчи суткага келибгина ички аъзолар фаолиятини яхшилашини аниқлади. Тадқиқот натижалари Nature журналида эълон қилинган.
Водопровод сувини қайнатиш уни микропластик зарралардан 90 фоизга тозалаши мумкин. Environmental Science and Technology Letters журналида чоп этилган тадқиқот натижалари шундан дарак беради.
Икки йил давомида кунига икки литрдан энергетик ичимликлар ичиб юрган англиялик эркак шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди, деб ёзади LADBible манбаси.
Вилоятда ОИТС билан яшаб келаётганлар сони бугунги кунда 2 минг кишидан ортиқни ташкил этмоқда. 2023 йилда ушбу касаллик аниқланганларнинг 50 фоизи ОИТСни жинсий йўл билан юқтирган.
Каламушларда ўтказилган тажрибалар қора зира уруғи юракни инфаркдан шикастланишининг олдини олишга ва озишга ёрдам бериши мумкинлигини кўрсатди. Бу ҳақда Biomedicines журналида чоп этилган шарҳда айтилган.
Испаниядаги Барселона глобал соғлиқни сақлаш институти олимлари эрталаб соат саккизгача нонушта қилиш қандли диабетга чалиниш хавфини 59 фоизга камайтиришини айтишди. Улар ўтказган тадқиқот тафсилотлари International Journal of Epidemiology журналида эълон қилинган.
2023 йил давомида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Қашқадарё филиалида республика мутахассислари билан биргаликда 10 нафар беморда буйрак кўчириб ўтказиш амалиётлари амалга оширилди. Ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари вилоят филиалла
Қашқадарёда тегишли лицензияга эга 1 минг 160 та дорихона ва дорихона филиаллари фаолият кўрсатаётган бир пайтда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан саноқлигина корхоналар шуғулланади.
Ҳиндистоннинг Канпур шаҳрида ота ва ўғил қутурган ит тишлаган хонаки мушук ҳужумидан сўнг қутуриш касалига чалинди. Бу ҳақда The Times of India манбаси ёзган.
Хитой, АҚШ, Дания, Франция ва Нидерландияда 5-12 ёшли болаларда зотилжам (пневмония)га чалиниш ҳолатлари ўсиб бормоқда. Касалликни Mycoplasma pneumoniae бактериялари келтириб чиқаради, дея хабар берган CNN телеканали.
Соғлом бўлиш учун кунига 10 минг қадам яёв юриш керак деган фикр кенг тарқалганига қарамай, атиги 2 минг 600 қадамга яқин масофа босиш юрак-қон томир касалликлари хавфини сезиларли даражада камайтириши мумкин. Шу тўғрисидаги тадқиқот European Journal of Preventive Cardiology нашрида чоп этилган.
Қашқадарёда Президент ташаббуси билан Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалининг ташкил этилиши нафақат соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари, балки бутун вилоятимиз аҳолисининг кўп йиллик орзусини рўёбга чиқарди. Зеро, 3,5 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилаётган, туғруқ