Qashqadaryo
Болгария пойтахти София шаҳрида аёллар ўртасида бокс бўйича ўтказилган XIII Болқон халқаро турнирида мамлакатимиз спортчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Қарши шаҳрида 22 сентябрь — Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан вилоят спортни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят "Ватанпарвар" ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда шаҳар ҳокимлиги ҳамкорликда веломарафон ташкил этди.
Англиядаги энг семиз эркак, агар дўхтурлар унга газли ичимликлар ичишни тақиқласа, полиция чақириш билан таҳдид қилди, деб ёзади LADBible манбаси.
Россиядан Ўзбекистон томон йўлга чиққан юк машинаси юкхонасидан қарийб икки мингта жиноят иши ҳужжатлари тўплами топилди, дея хабар тарқатган Baza телеграм канали. Манба маълумотларига кўра, уларни Бошқирдистон полициячилари 7 минг рубль (тахминан 1 миллион 275 минг сўм) эвазига макулатурага бериб юборган.
"Бу қиссамизнинг аввали ҳам туш, ўртаси ҳам туш, охири ҳам тушдур" деган эпиграф тиркалган "Рўё ёхуд Ғулистонга сафар" романи Аҳмад Аъзам ижодида муҳим ўрин тутади. Бундай асарлар ҳар куни ёзилмайди ва ҳаммаям тушунавермайди, шу боис оммавий ўқилмайди ҳам. Воқеалар Ғулистон мамлакатида кечади. Гулистон эмас, Ғул - яъни Занжиристон. Бу мамлакат фуқаролари занжирланган ҳолда ҳаёт кечиради ва бундан ўзларини бахтиёр санайди. Занжирсиз ҳаётни тутқунлик ҳисоблашади ва бунга жуда қаттиқ ихлос қўйишган. Жамики тартиб, ҳаёт тарзи биз мустабид санайдиган тузумга мосланган ва қизиғи, ғулийлар бунинг зиддини айтишади. Асар воқеалари бир қарашда ғайритабиийдек, бироқ кўринмас занжирлар фикримиз, онгимиз, дунёқарашимизни чулғаган мустабид замонларни эсласак, муаллиф тутуми, мақсади бир қадар ойдинлашгандек бўлади - бунга ишоралар жуда кўп.
Парижнинг "Пари Сен-Жермен" футбол жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси пенальтидан ташқари урилган голлар сони бўйича "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси Криштиану Роналду ва афсонавий Пеле ўрнатган рекордни янгилади.
Вилоятимизда хусусий инвесторларга қуввати 500 киловаттгача бўлган микро гидроэлектрстанция(ГЭС)ларни қуриш учун 16 та лойиҳа (майдон) таклиф этилмоқда.
Британиянинг Виндзор шаҳрига марҳум қиролича Елизавета II тобутини келтириш ва дафн маросими фонида 100 минг нафарга яқин одам ташриф буюрди, дея хабар беради маҳаллий полиция идораси.
Қашқадарёда шу йилнинг охиригача фермер ҳўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган, аҳоли пунктларига яқин, сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан 9 минг 264 гектар экин майдонлари фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида берилиши керак. Келгуси йилда эса деҳқончилик кўникмаларига эга кишилар воҳамиздаги бундай ерларнинг яна 10 минг 530 гектарини ижарага олиши мумкин бўлади.
АҚШ президенти Жо Байден администрацияси, афтидан, Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш пайида, деб ёзди The Wall Street Journal нашри.
Шундай умрлар бўлади, асрлар силсиласида чақмоқдек бир ёниб ўчса-да, уларнинг ёрқин нури юз йиллар давомида инсоният қалбида алангаланиб тураверади. Кишиларни эзгуликка чорлайди. Муҳаббатнинг мангу қўшиғи бўлиб куйланаверади.
Бир неча йиллардан буён жангари тўдалар, мамлакат ичидаги гуруҳлар ва ҳукумат кучлари ўртасида кечаётган жангларга майдон бўлиб қолаётган Суриянинг турли ҳудудларида вабо тарқалиши бошланди, уч киши касалликдан вафот этган.
Хитойлик блогернинг Douyin ижтимоий тармоғидаги аккаунти у камера қаршисида ари еганидан кейин блоклаб қўйилди, деб ёзади Asia One портали.
Вақт ўтмаяпти, аксинча биз ўтяпмиз. Буни кимдир англайди, кимдир эса йўқ. Англаган одам умрининг ҳар сониясидан унумли фойдаланишга тиришади, бекорчи гап-сўз, ишлардан йироқ юради, беҳуда амалларни тарк қилади. Умр узоқ, вақт кўп, дейдиганлар эса ҳаётнинг энг бебаҳо дамларини шамолга совуради: дейлик, ким биландир икки соат салом-алик қилади, бўлар-бўлмас мавзуларда гўё "фикр алмашади", ҳар овқатланиши бир соатдан кам вақт олмайди, кунига саккиз соат ухламаса, боши оғрийди, нақ бир ярим соат футбол кўради, бирор соат сериал томоша қилади, икир-чикир, бетайин нарсалар билан машғул бўлиб умри ўтиб кетаётганини сезмайди...
Австралиялик телебошловчи Нарелда Жекобс Британиянинг ўтмишдаги мустамлакачилик сиёсати сабаб қиролича Елизавета II учун мотам тутишдан бош тортди. Бу ҳақда news.com.au манбаси маълум қилган.
Юртимизда 2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш мўлжалланаётган экан, бу жараёнда вилоятимизда ҳам бир қатор тармоқларни рақамли трансформация қилиш бўйича устувор лойиҳалар амалга оширилиши назарда тутилган.
Мажбурий меҳнатга жалб қилинган ёки ўз ихтиёрига қарши турмуш қурган инсонлар сони кейинги олти йилда тахминан 9 миллион 300 минг нафарга ошган, шу билан қулликка маҳкум этилганларнинг умумий сони 50 миллион нафарга етди.
"Uzbekistan GTL" заводида нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон тарихида илк бор халқаро стандарт ва техник талабларга мос бўлган синтетик авиакеросин ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Германияга келаётган ноқонуний муҳожирлар сони тез суръатларда ўсиб бораётгани қайд этилди, деб ёзади Welt am Sonntag нашри.
Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги дунё миқёсида шиддатли жараёнлар кечаётган ўзига хос “тарихий эврилиш” палласига тўғри келди – бир тарихий давр ниҳоясига етмоқда ҳамда башорат қилиш мушкул бўлган янги бир давр бошланмоқда.