Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 июнь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

15.06.2023


Жазирамада пиво чанқоқни босмайди

Кўпчилик жазирамада чанқоғини пиво билан қондиришни хуш кўрсада, бу яхна ичимликни иссиқда ичиш соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, бундай об-ҳавода организм кучли сувсизланади, тер билан бирга танадан суюқлик ва фойдали минераллар - калий, кальций, магний, натрий чиқиб кетади. Алкоголли ичимликлар эса бу жараёнга фақат ҳисса қўшади, холос.

Россиялик тиббиёт фанлари номзоди Екатерина Кашух gazeta.ru манбасига шулар ҳақда гапириб берган.

Унинг сўзларига кўра, агар пиво истеъмоли меъёрий миқдордан ўзингиз учун сезилмайдиган даражада ошиб кетса ҳам сувсизланиш ва жазирама фонида алкоголдан заҳарланиш кучлироқ ифода топади, тикланишга эса узоқроқ вақт кетади. 

"Гўёки, пиво иссиқда организмни совутади, деб ҳисоблашади, аммо бу янглиш тушунча. Бундай таъсир жуда қисқа вақт бўлади. Алкоголь қон томирларни кенгайтиради, шунинг учун бир лаҳза ҳис қилинган салқинликдан сўнг тана яна қизий бошлайди. Шунингдек, пиво, айниқса жазирамада, жигар ва юрак-қон томир тизимида ортиқча юклама ҳосил қилади", деган шифокор.

Унинг тавсияси бўйича, "чанқоқни қондириш учун алкоголсиз яхна ичимликлар - чой, мева шарбатлари, табиий лимонад, минерал сувни танлаш мақсадга мувофиқ ва улар организмдаги туз мувозанатини тиклашга ёрдам бериши билан фойдали".

Report typo