Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • Ўқувчилари билан шунчаки ҳазиллашишни хоҳлаган ўқитувчи ишдан ҳайдалди

22.06.2023


Ўқувчилари билан шунчаки ҳазиллашишни хоҳлаган ўқитувчи ишдан ҳайдалди

Флорида (АҚШ)да ўқитувчи ўзининг айрим ўқувчилари тери рангини қовурилган қаҳва донлари билан таққослагани учун ишдан бўшатилди, деб ёзади New York Post манбаси.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, статистика ўқитувчиси Кэри Альтшулер уч нафар ўқувчи суратини доскага илиб, улар ёнига "ўртача қовурилган", "қора қовурилган" ва "қаймоқ" деб ёзган. Шундан сўнг у ишдан бўшатилган, таълим муассасаси директори эса собиқ ходим қилмишини "ирқчилик" деб атаган.

Кэри Альтшулернинг ўзи воқеадан афсусдалиги ва ўқувчилари билан шунчаки ҳазиллашишни хоҳлаганини айтган. У бу "аҳмоқона" услуб  бўлганини тан олган ҳамда болалар, уларнинг ота-оналари ва собиқ жамоадошлари ножўя қилмиши учун уни кечиришларига умид қилган.

Report typo