Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

13.07.2023


Тадбиркорнинг уққани: ўйнашмагин арбоб билан...

Хитойнинг асосчиси миллиардер Жек Ма бўлган Ant Group ва Alibaba компаниялари тадбиркор билан ҳукумат расмийлари ўртасидаги зиддият туфайли 850 миллиард доллардан кўпроқ маблағ йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg манбаси ўз ҳисоб-китобларига таянган ҳолда хабар тарқатган.

Манбанинг эслатишича, миллиардер қарийб уч йил аввал Хитой раҳбариятини танқид қилгани ортидан ғазабга учраган. Шундан сўнг унинг Ant Group молиявий технологик стартапи акциялари биринчи оммавий сотуви (IPO)си бекор бўлди ва Alibaba IТ гигантини олти қисмга ажратишга қарор қилинди. Бундан ташқари, Ant Group компаниясига нисбатан бошланган тергов 6 июлга келибгина якунланди. Субъект кўплаб аниқланган қоидабузарликлар учун 1 миллиард доллар жаримага тортилган.

Bloomberg маълумотларига кўра, Ant Group ўзининг бизнес моделини қайта кўриб чиқишига тўғри келди, давлат банклари билан рақобатдан бош тортди ва баъзи иқтисодий операцияларни тўхтатди. Шу сабабли компаниянинг баҳоланган қиймати 315 миллиард доллардан 78,5 миллиард долларга тушиб кетди. Alibaba компаниясининг ўзи ҳам IT сектори устидан назоратни кучайтиришга қарор қилган Хитой ҳукумати диққат марказида бўлганлиги учун жиддий зарар кўрди.

Манба таҳлилчилари ҳисоб-китоблари бўйича, Ant Group компаниясига нисбатан тергов якунланиши фонида Alibaba акциялари баҳоси 8 фоизга ўсган ва ҳозирда IТ гигантининг қиймати 234 миллиард долларга етган. Бироқ бу компаниянинг энг юқори кўтарилган 2020 йилги баҳосидан 620 миллиард долларга кам.

Report typo