Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

03.08.2023


Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш жараёни давом этмоқда

 

Бугун  тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи аъзоларининг воҳамизда фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, 20 август – Тадбиркорлар куни муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учинчи очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу муҳим тадбир олдидан вилоят ҳокимининг жорий 26 июлдаги тегишли фармойишига асосан вилоятда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳи тузилди ва унинг зиммасига жойларда сайёр қабуллар ўтказиб, ишбилармонлар томонидан кўтарилган муаммоларни жойида ҳал қилиш ҳамда тизимли масалалар ва уларнинг ечими бўйича аниқ таклифларни эксперт гуруҳларига киритиб бориш каби вазифалар юклатилди.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, бугун мазкур ишчи гуруҳи аъзолари вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигида Қарши шаҳрида бир гуруҳ тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилишди ва улар томонидан кўтарилган муаммоларни тезкор ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олишди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашув чоғида тадбиркорлар бизнес-фаолиятига тўсқинлик қилаётган қатор масалалар, хусусан, банкдан ўз вақтида ва зарур миқдорда кредит ололмаслик, электр энергияси ва сув таъминотидаги узилишлар, етказиб берилган маҳсулот пулини ундириш ва суд қарорлари ижросидаги қийинчиликлар, ноҳалол рақобат ва бошқа шу каби ҳолатлар ҳақида батафсил сўз юритишди. Ушбу муаммоларни тезда ва ишончли ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимларига тегишли топшириқлар берилди.

Ўз мухбиримиз

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

 

 

Report typo