Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
1 декабрь, пайшанба. 2022 йил                         Махсус версия RU

24.11.2022


Тадбиркор бир кунда 8,6 миллиард долларидан айрилди

Bloomberg агентлиги ҳисоб-китобига кўра, дунёнинг энг бой одами, SpaceX асосчиси, Tesla ва Twitter хўжайини Илон Маскнинг бойлиги 2022 йил бошидан буён 100 миллиард доллардан кўпроққа камайди.

Тадбиркорнинг молиявий ҳолати йил бошидан буён 100,5 миллиард долларга қулади ва бу агентлик юритадиган "Миллиардерлар индекси" барча иштирокчилари учун энг кескин пасайиш бўлди. У биргина 21 ноябрда 8,6 миллиард долларидан айрилган. Бунга Tesla акциялари қийматининг охирги икки йил ичидаги энг  кучли арзонлашуви сабаб бўлган.    

Шунга қарамай, Илон Маск Bloomberg талқини бўйича, 170 миллиард долларлик сармояси билан дунёнинг энг бой одами бўлиб қолмоқда. Рейтингда иккинчи ўринни француз тадбиркори, Louis Vuitton Moёt Hennessy компаниялар гуруҳи президенти Бернар Арно эгаллади, унинг молиявий ҳолати 157 миллиард долларга баҳоланган.

Forbes журнали октябрь ойи иккинчи ярмида Илон Маск 2021 йил ноябрь ойи бошидан буён (ўшанда унинг молиявий ҳолати 320,3 миллиард долларга тенг бўлган) ўз бойлигининг 35 фоизини йўқотгани ҳақида ёзганди.

Report typo