Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

20.07.2023


Суд ўқитувчи бўлишни истамаган талабага жарима белгилади

Россиянинг Оренбург шаҳрида мақсадли таълим шартномаси асосида университетга қабул қилинган талаба ўқишни давом эттиришни истамагани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Дзержинск район суди матбуот хизмати хабар тарқатган. 

Даъвони талаба уч йил давомида таълим олган Оренбург давлат педагогика университети (ОДПУ) берган. Олий ўқув юрти ва унинг ўртасидаги мақсадли таълим шартномаси 2019 йилда имзоланган, бироқ талаба ўқитувчилик мутахассислигини олмасдан, 2022 йилда бошқа олийгоҳга ўтган. ОДПУ шартнома шартларини бузган томондан 308 минг 959 рубль (қарийб 40 миллион сўм) ва суд харажатларини ундиришни сўраган. 

Судда жавобгар ўқитувчи бўлиб ишлашни хоҳламагани учун ушбу олийгоҳда бошлаган таълимини тамомламаганини айтиб, тўланиши керак бўлган жарима миқдорини камайтиришни сўраган.

Суд ОДПУ даъвосини қисман қаноатлантириб, жарима суммасини бироз камайтирган ҳолда жавобгардан олийгоҳ фойдасига 200 минг рубль (25 миллион 600 минг сўм атрофида) ундириш тўғрисида қарор чиқарган.

Report typo