Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Иқтисодиёт
  • Россия, Польша, Вьетнам, Миср, Тожикистон ва Бельгияга тўқимачилик маҳсулотлари экспорти кескин ошган

27.07.2023


Россия, Польша, Вьетнам, Миср, Тожикистон ва Бельгияга тўқимачилик маҳсулотлари экспорти кескин ошган

Қашқадарё ва дунё

Жорий йил январь-июнь ойлари давомида вилоятимиздан 124,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, бу Қашқадарё экспорти умумий ҳажмининг 63,8 фоизини ташкил этади.

Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси эълон қилган дастлабки маълумотларга қараганда, шу йилнинг биринчи ярим йиллиги якуни бўйича воҳамизда тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг тегишли даврига (118,4 миллион доллар) нисбатан 5,4 фоизга кўпайди. Хусусан, олти ой ичида қашқадарёлик ишлаб чиқарувчилар томонидан чет эллик ҳамкорларга 108,9 миллион долларлик ип-калава, 13,1 миллион долларлик тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, 1,2 миллион долларлик трикотаж мато ва 1,6 миллион долларлик газламалар етказиб берилган.

Хорижий давлатлар кесимида вилоятимиздан энг кўп тўқимачилик маҳсулотлари Туркия (53,2 миллион доллар) ва Россия Федерацияси (21,9 миллион доллар)га сотилган. Эътиборлиси, бу турдаги маҳсулотлар экспорти Россия (олдинги йилнинг олти ойига нисбатан 45,2 фоизга), Польша (58,9 фоизга), Вьетнам (4,5 марта), Миср (6,6 марта), Тожикистон (7,3 марта) ва Бельгия (10,4 марта) каби мамлакатларга кескин ошган.

- Вилоятнинг тўқимачилик саноатини диверсификация қилиш ва тайёр маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш борасидаги амалий ишлар натижасида вилоятимизнинг ушбу соҳадаги салоҳияти ва ҳамкор давлатлар тўқимачилик бозоридаги улуши ошиб бормоқда, - дейилади вилоят статистика бошқармаси ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси бўлими томонидан тайёрланган шарҳда.

Report typo