Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 июнь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

23.05.2024


Психологлар 100 фоизлик давоматга интилмасликни таклиф қилишди

Буюк Британия полицияси жуда кўп дарс қолдирувчи ўқувчилар ота-оналари уйларига бориб, уларга қамоққа олиш билан дағдаға қилмоқда. Бу ҳақда The Guardian манбаси хабар берган.

Ушбу чора танқидчилари дарсларни мунтазам ўтказиб юбориш сабаби оғир хасталик, жумладан, ақлий касалликлар бўлиши мумкинлигини таъкидлашган. Қайд этилишича, мактабга бормаслиги туфайли ота-онаси қамоққа тиқилиши хавфидан қаттиқ ташвишга тушган ўқувчилар руҳий жароҳатланиши мумкин. 

Болалар психологлари талқинига кўра, мактаб ўқувчилари кўп ҳолларда оиласига бориб, фарзанди нега дарсда йўқлиги ҳақида сўраган полиция ва ижтимоий ходимлардан яширинади. Демак, улардан қўрқади ва бола онгида ҳўлу қуруқни ёқишга шай "назоратчи"ларга нисбатан нафрат уйғонади. Ана шу нуқтаи назардан психологлар ҳукуматга дарс қолдиришга қарши кураш чораларини юмшатиш ва 100 фоизлик давоматга эришишга интилмасликни таклиф этишган. Айтилишича, дарсларни ўтказиб юборувчи мактаб ўқувчиларининг ота-оналари бу муаммони бартараф этишга шундоқ ҳам етарлича ҳаракат қилишаяпти. 

Маълумотларга кўра, қиролликда 2022/2023 ўқув йилида мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчилар сони 150 минг нафарга етиб, антирекорд қайд этилган.

Report typo