Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • Пифагор номи билан машҳур теорема у туғилишидан 10 аср аввал кашф қилинган

12.10.2023


Пифагор номи билан машҳур теорема у туғилишидан 10 аср аввал кашф қилинган

Ратгерс университети (АҚШ, Нью-Жерси) математиги Брюс Ратнер фикрича, машҳур (тўғри бурчакли учбурчак томонлари орасидаги ўзаро нисбатни аниқлаш жадвали) теорема муаллифи Пифагор эмас эди. Олим ўз тадқиқоти натижаларини Journal of Targeting, Measurement and Analysis for Marketing журналига тақдим этган.

Унинг сўзларига кўра, Йель университетида милоддан аввалги 1800-1600 йилларга оид Бобил сопол лавҳаси сақланади. Унда муаллифи Пифагор санаб келинадиган теоремадан фойдаланиш намунаси тасвирланган. Ваҳоланки, қадимги юнон файласуфи ушбу жадвал ишлаб чиқилганидан 1000 йил ўтиб туғилган (эрамиздан аввалги 570-490 йиллар).

Тарихчиларга маълумки, Пифагор асарлари сақланиб қолмаган. Тадқиқотчи олим юнон файласуфи теоремани ўйлаб топмаган, муаллифликни эса унинг шогирдлари Пифагорга қадаб қўйган, деган фикрда. Буни у муаллифи бўлмаган кўплаб кашфиётлар ҳам унинг номига боғлангани факти ҳам тасдиқлайди.

"Шубҳасиз, Пифагор номи билан машҳур теорема у туғилишидан 10 аср аввал Бобил математиклари томонидан кашф қилингани ва исботланганини кўрсатувчи аниқ далиллар мавжуд. Юнон файласуфи уни шунчаки оммалаштирган ва бу унинг фан олдидаги хизматларини камситмайди", дея таъкидлаган Брюс Ратнер.

 

Report typo