Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Қовоқ кўкрак, ошқозон, томоқ ва ошқозоности бези саратони ривожланиш хавфини камайтиради

02.11.2023


Қовоқ кўкрак, ошқозон, томоқ ва ошқозоности бези саратони ривожланиш хавфини камайтиради

 

Қовоқ истеъмоли ортиқча вазнни йўқотиш, терини соғломлаштиришга  ёрдам бериб, инсоннинг ташқи кўринишини сезиларли даражада яхшилаши мумкин. Бундан ташқари, витамин ва минералларга бой ушбу полиз экини меваси юрак учун ҳамда саратонга қарши профилактика воситаси сифатида фойдали. Бу ҳақда SciTechDaily манбаси хабар тарқатган.

Қовоқ - А витаминига бой манба. Бу витамин кўз, иммун тизими ва тери соғломлиги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунингдек, қовоқ паст калорияли маҳсулот ҳисобланади ва таркибида ошқозонда тўқлик ҳиссини ҳосил қилувчи кўплаб озиқавий компонентларни сақлайди. Бу эса ортиқча вазнни йўқотиш жараёнида иштаҳани назорат қилишга ёрдам беради.

Ушбу полиз мевасининг нафақат мағзи, балки уруғлари ҳам фойдали. Қовоқ уруғларини истеъмол қилиш организмда қон босимини бошқариб туриш ва юрак касалликлари профилактикаси учун жавобгар бўлган магний миқдори маромида бўлишини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, қовоқ кўкрак, ошқозон, томоқ ва ошқозоности бези саратони ривожланиш хавфини камайтиради. Эҳтимол, бу унинг каротиноидлар - ўсимлик ва сув ўтлари ишлаб чиқарадиган сариқ, тўқ сариқ ва қизил органик пигмент-ларга бойлиги билан боғлиқдир. Ушбу бирикмалар саратон касалликларидан ҳимояланишни таъминлашда қўл келувчи канцерогенлар, мутагенлар ва оксидланишга қарши курашиш, иммун тизимини модуллаш хусусиятига эга.

Report typo