Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 июнь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Оталар болалари иш жойини оналарга қараганда кўпроқ танқид қилади

23.05.2024


Оталар болалари иш жойини оналарга қараганда кўпроқ танқид қилади

Ҳар саккизинчи ота-она боласи қаерда ва ким бўлиб ишлашидан норози. SuperJob сайти ўтказган сўровнома ана шундай натижани кўрсатган.

Ота-оналарнинг аксарияти (63 фоизи) вояга етган фарзандлари иш жойидан қониқади. Бу ҳақда айтар экан, уларнинг ҳар бешинчиси боласи яхшигина пул топишини таъкидлаган. Сўралганларнинг 18 фоизи учун эса энг муҳими, фарзандига ўзи ишлаётган иш ёқади. Ота-оналар қачонки боласида лавозим бўйича юксалиш ва касбий ривожланиш истиқболи бор бўлса (12 фоиз),  у ўз салоҳиятини рўёбга чиқара олса (7 фоиз), раҳбарият, жамоа ва мижозлар уни ҳурмат қилса (6 фоиз), қониқиш ҳосил қилади. Сўралганларнинг 8 фоизи ҳаммасидан кўра фарзанди мустақил бўлгани ва молиявий қўллаб-қувватловга муҳтож эмаслигидан хурсанд. 

Умуман, 14 фоиз эркаклар ва 11 фоиз аёллар ўз болалари иш жойини танқид қилади. Уларнинг ҳар учинчиси ҳаммасидан кўпроқ иш ҳақи пастлигидан норози. Ота-оналарга мутахассисликдан ташқари (14 фоиз), ноқулай жадвал асосидаги (12 фоиз) ва юқори юкламали ишлар ёқмаслиги мумкин. Уларнинг 8 фоизи фарзанди ишда ўз салоҳиятини рўёбга чиқара олмаётганидан ташвишда.

 

Report typo