Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Ота ўғирлаб кетилган фарзанди билан қарийб чорак асрдан кейин учрашди

20.07.2023


Ота ўғирлаб кетилган фарзанди билан қарийб чорак асрдан кейин учрашди

Хитойлик эркак болалигида ўғирлаб кетилган ўғлини топди, дея хабар беради Next Shark манбаси. Ота уни топиш учун 22 йил қидирган.

2001 йилнинг октябрь ойида Лэй Вузэ тўрт ёшли ўғлини қўшнилари қарамоғида қолдириб, иш билан чиққан. У уйда бўлмаган вақтда болани номаълум шахслар ўғирлаб кетган. Ота дарҳол ўғлининг суратини олиб, уни  қидиришга тушган, аммо ҳеч ким йўқолган шахс ёки ўғрилик ҳақида маълумот бера олмаган.

Лэй Вузэ орадан ўтган узоқ йиллар давомида ўзининг ўғирлаб кетилган фарзандларини қидираётган бошқа ота-оналар билан дўстлашган. Охир-оқибат қайта топишган кўплаб оилаларни кўрган хитойлик бир кун келиб у ҳам ўғли билан учрашиши мумкинлигидан умид узмаган. 

Ота юзни таниш технологияси ёрдамида ўғлини топа олди. Полиция фарзанднинг болаликдаги сурати асосида ишланган қиёфа намунасидан эҳтимолий ўхшаш шахсни топиш учун фойдаланган. Бундан ташқари, ДНК тести ҳам улар ҳақиқатда қариндошлигини кўрсатган.

Report typo