Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

15.06.2023


Осон топган - осон сарфлайди

Инсоннинг пулни таваккалчиликка тикишга қанчалик тайёрлиги у бу сармояга қанчалик қийинчилик билан эришганига боғлиқ бўлиб чиқди.  Бу ҳақдаги мақола Нотр-Дам (АҚШ) университети олимлари томонидан эълон қилинган.  

"Қаттиқ меҳнат таваккалчилик хавфига бўлган бағрикенгликни пасайтиради. Истеъмолчилар қачонки ўз даромадларини топиш учун кўпроқ машаққат чекса, улкан психологик жавобгарликни ҳис қилади ва бу уларни сармояларини ортиқроқ қадрлашга ва йўқотмасликка интилишга мажбур қилади", дейди шу йўналишда ўтказилган тадқиқот муаллифи Кристофер Бехлер.

Буни аниқлаш учун олимлар кўнгиллилар иштирокида тўртта тажриба ўтказган. Қатнашчиларга миниатюра молиявий цикли доирасидаги уч-олти босқич (ўйин ойлари) давомида пул ишлаб олиш учун курашиш таклиф этилган. Улар маблағ ишлаб топиши учун бажарадиган вазифа клавиатурадаги "s" тугмасини ўнлаб ёки юзлаб марта босиш ва шеърларни шифрдан чиқаришдан иборат эди. Ҳар босқичдан сўнг иштирокчилар ўзлари ишлаб топган сармояни асосан инвестиция кўринишида таваккалчиликка тикиш имконига эга бўлишган.   

Тадқиқот кўнгилли қанча машаққат билан кўп ишласа, у ўз топган даромадини инвестиция ёки шунга ўхшаш тадбирларга таваккаллик асосида тикишга шунча иштиёқманд бўлмаслигини кўрсатган. Бу боғлиқлик даромад ва харажат ўртасидаги тафовут қанчалик кичик бўлса, шунчалик кучли бўларкан.

Report typo