Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
13 ноябрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.09.2023


Очлик қизил қон таначаларининг иммун функциясини кучайтиради

Сучжоу университети (Хитой) олимлари қисқа муддатли очлик қизил қон таначалари (эритроцитлар)нинг иммун функцияси ва вирусли патогенлар, жумладан, коронавирусга қарши курашиш қобилиятига ижобий таъсир қилишини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Immunity & Aging журналида эълон қилинган.

Ишда кўнгилли сифатида қатнашган 31 киши олти кун оч қолдирилган ва фақат сув ичишган, кейинги олти кунда улар аста-секин одатдагидек овқатланишга ўтганлар. Олимлар бир неча бор - тадқиқот аввалида, ўртасида ва охирида иштирокчилар қонидан намуна олишган.

Қон таҳлили эритроцитлар таркиби очлик ва нормал овқатланиш босқичларида сезиларли фарқ қилишини кўрсатган. Очликнинг олтинчи кунида иммун жавоб билан боғлиқ кўп сонли йўллар фаоллашган, улардан кўплари кейинги олти кун давомида ҳам сақланиб қолган.

Кейинги тадқиқотлар кучли иммун жавобнинг катта қисми қизил қон таначалари етилиши учун ҳаётий муҳим бўлган комплемент тизими билан боғлиқ бўлишига аниқлик киритган. Олинган далиллар шуни кўрсатганки, очлик ушбу тизимни фаолаштириб, эритроцитларнинг иммун функциясини кучайтиради. Очликдан сўнг қизил қон таначаларининг вирусларга қарши курашишга тайёр бўлиши айниқса диққатга сазавор.

Report typo