Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Наша ва тамаки истеъмоли танада оғир металлар тўпланишига олиб келади

14.09.2023


Наша ва тамаки истеъмоли танада оғир металлар тўпланишига олиб келади

Колумбия университети олимлари наша ва тамаки чекувчиларнинг аксарияти танасида кадмий, симоб ва қўрғошин миқдори юқори бўлишини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Environmental Health Perspectives журналида эълон қилинган.  

Наша бутун дунё бўйича энг кўп истеъмол қилинадиган гиёҳвандлик воситаларидан биридир. Унинг ўсимлиги тупроқ, ўғитлар, сув ва пестицидларда мавжуд металларни сўриб олувчи ҳисобланади. Фильтрланмаган наша тутуни ва чекиш қурилмаларида металларнинг юқори концентрацияси топилган.

Таҳлил учун 18 ёшдан катта 7 минг 254 кишидан қон ва пешоб намуналари олинган. Домий наша чекувчилар, айниқса бионамуна олингунга қадар етти кун ичида уни истеъмол қилганлар қони ва пешобида кадмий, симоб ва қўрғошин миқдори юқори бўлган.

Айни вақтда тамаки чекувчиларда кадмий миқдори сезиларли даражада юқори эканлиги аниқланган. Бу фарқ кашандаликнинг турли босқичи ёки наша ва тамаки экинлари ўзида металлни турлича тўплаши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Келажакда бу металларнинг инсон саломатлигига узоқ муддатли таъсирини баҳолаш керак. Шунингдек, уларнинг истеъмол қилувчилар соғлиғига таъсирини тушуниш учун нашада мавжуд бошқа ифлослантирувчиларни ҳам тадқиқ қилиш зарур, дея хулоса қилган олимлар.

 

Report typo