Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

08.02.2024


"Муҳожирлар босқини" боис чегарада назорат кучайтирилади

Техас расмий Вашингтон сиймосидаги федерал марказ қаршилигига қарамай, Мексика билан чегарадаги Рио-Гранде дарёсига туташ ҳудудларда "муҳожирлар босқини" боис назоратни кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда штат губернатори Грег Эбботт маълум қилди, деб ёзади The New York Times.

"Биз чекламоқчи эмасмиз. АҚШга ноқонуний муҳожирлар кириб келиши олдини олиш ва тақиқлаш даражаси ошганига ишонч ҳосил қилиш учун штатнинг бошқа ҳудудларида ҳам ҳаракатларимизни кенгайтирамиз", деган губернатор.

Унинг сўзларига кўра, Техас шу тарзда Қўшма Штатлар конституциясига мувофиқ мажбуриятларини бажаради, чунки штат "иммиграция қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш бўйича ишлар"ни ўз зиммасига олишга қарор қилган.

Бунгача АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ва Грег Эбботт Нью-Йоркда ноқонуний муҳожирлар билан боғлиқ вазият жуда ёмонлашди, деган хулосага келган.

Report typo