Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Миришкор туманини Анвар Сариқов, Чироқчи туманини эса Зафар Эргашев вақтинча бошқариб туради

14.07.2023


Миришкор туманини Анвар Сариқов, Чироқчи туманини эса Зафар Эргашев вақтинча бошқариб туради

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов шу йил 12 июль куни Миришкор ва Чироқчи туманларида туман ҳокими вазифасини вақтинча юклаш тўғрисида қарорлар қабул қилди.

Бу ҳужжатларга асосан Миришкор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариб туриш мазкур туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Анвар Азаматович Сариқов зиммасига, Чироқчи тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариб туриш эса туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Зафар Исмоилович Эргашев зиммасига юклатилди. 

Шу куннинг ўзида, сал олдинроқ, вилоят ҳокимининг қарорларига асосан Шерали Чориевич Санаев Миришкор тумани ҳокими, Нодир Худайбердиевич Эркаев эса Чироқчи тумани ҳокими лавозимидан озод этилганди. 

Эслатиб ўтамиз: жорий йил 11 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда, жумладан, юртимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида, хусусан, Миришкор ва Чироқчида ҳам инвестиция ва ҳудудий дастурлар доирасида хорижий сармояларни ўзлаштириш, тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларни жалб қилиш ва бошқа кўрсаткичлар пастлиги, инвестиция муҳити қониқарсизлиги танқид қилинганди. Президент ушбу шаҳар ва туман ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берганди. 

Шу билан бирга Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига бу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилган.

Report typo