Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 сентябрь, пайшанба. 2022 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • "Мен абориген аёлман. Мендан қиролича ўлими муносабати билан мотам тутишни сўраманг!"

15.09.2022


"Мен абориген аёлман. Мендан қиролича ўлими муносабати билан мотам тутишни сўраманг!"

Австралиялик телебошловчи Нарелда Жекобс Британиянинг ўтмишдаги мустамлакачилик сиёсати сабаб қиролича Елизавета II учун мотам тутишдан бош тортди. Бу ҳақда news.com.au манбаси маълум қилган.

Эрталабки Studio 10 дастури эфири вақтида у Австралияга ерлик туб аҳоли розилигисиз асос солинганини айтган. "Катта ёвузлик амалга ошди", деган Нарелда Жекобс ва қироллик оиласи қайғули ўтмишни тан олиши кераклигини таъкидлаган.  

"Дунё қироличанинг вафоти муносабати билан қайғуда бирдамлик касб этаётган бир пайтда, мустамлака қилинган халқлар ҳам ўз жароҳатларига бирлашган", деган телебошловчи.

Шунингдек, у Британия музейларида Австралиядан ўғирланган артефактлар, қимматбаҳо буюмлар, жумладан, олмослар сақланаётганини эслатган.

"Яна, Британия музейларида одам жасади қолдиқлари турибди, ҳатто ҳозир ҳам ва бунинг учун кимдир узр сўрагани ҳамон маълум эмас", дея тушунтиради Нарелда Жекобс.

У ижтимоий тармоқларда: "Мен абориген аёлман. Мендан қиролича ўлими муносабати билан мотам тутишни сўраманг!" сарлавҳаси остида ўзининг изоҳини эълон қилган. 

Маълумки, 8 сентябрь куни Буюк Британияни 70 йилдан кўпроқ бошқарган қиролича Елизавета II 96 ёшида вафот этгани маълум қилинганди.

Эслатиб ўтиш жоиз, XVIII асргача Австралия аборигенлари ибтидоий жамоа тузуми шароитида яшаган. 1788 йилда қитъа Англия ҳудуди деб эълон қилинган. "Олтин васваси" билан XIX асрнинг иккинчи ярмида у ерга кўплаб инглизлар кўчиб борган.  

Report typo