Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 декабрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Кунига бор-йўғи 2517 қадам пиёда юриш барча сабабларга кўра ўлим хавфини 8 фоизга камайтиради

16.11.2023


Кунига бор-йўғи 2517 қадам пиёда юриш барча сабабларга кўра ўлим хавфини 8 фоизга камайтиради

Соғлом бўлиш учун кунига 10 минг қадам яёв юриш керак деган фикр кенг тарқалганига қарамай, атиги 2 минг 600 қадамга яқин масофа босиш юрак-қон томир касалликлари хавфини сезиларли даражада камайтириши мумкин. Шу тўғрисидаги тадқиқот European Journal of Preventive Cardiology нашрида чоп этилган.

Олимлар босилган қадам сони ва юрак-қон томир касалликлари хавфи орасидаги боғлиқликни баҳолаган аввалги 12 та изланиш натижаларини таҳлил қилишган. Улар доирасида ўтказилган экспериментларда умумий ҳисобда 111 минг нафардан ортиқ одам қатнашган. Таҳлил кунига бор-йўғи 2517 қадам пиёда юриш барча сабабларга кўра ўлим хавфи 8 фоизга, 2735 қадам эса 11 фоизга камайиши билан боғлиқ бўлганини кўрсатган. Ушбу натижалар кунига 10 минг қадам яёв масофа босиш қийинлигидан чўчийдиган кишиларни руҳлантириши мумкин.

Кунига 8763 қадам пиёда юриш кўпроқ фойда келтираркан: юрак-қон томир касалликлари туфайли ўлим хавфини 60 фоизга пасайтиради. Қадамлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши қўшимча наф келтирмас экан, лекин олимлар кўпроқ фаоллик мушаклар массасини ошириши ёки руҳий саломатликни яхшилаши мумкинлигини қайд этишган.

Report typo