Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 май, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

27.07.2023


Харидорлар Cybertruck электропикапини 48-60 ой кутишга ҳам рози

Tesla компанияси электрда ҳаракатланувчи Cybertruck пикапига 1,94 миллиондан ортиқ буюртма олди. Бу ҳақда Teslarati портали лойиҳа ҳамкорлари маълумотларига таяниб хабар берган.

Tesla Cybertruck пикапини харид қилишга қодир иштиёқманд навбатни банд қилиш учун олдиндан 100 доллар тўлаши керак. Шу тарзда автомобиль ишлаб чиқарувчиси аввалдан буюртмалар ортидан аллақачон 194 миллион доллардан кўпроқ маблағ жамғариб олган, дейилади хабарда.

 Қайд этилишича, харидорлар электропикап уларга етказиб берилишини 4-5 йилча кутишларига тўғри келишига қарамай, буюртма расмийлаштиришда давом этмоқда. Бинобарин, компания йилига 375 мингта атрофида Cybertruck  пикапи ишлаб чиқаришни режа қилган, дея аниқлик киритади InsideEVs манбаси.

Июль ўрталарида Tesla компанияси электропикапнинг дастлабки серияли нусхасини кўрсатган эди. Аввалида Cybertruck автомобилини серияли ишлаб чиқаришни 2021 йилда бошлаш режалаштирилган, бироқ ушбу муддат бир неча бор ортга сурилган.

Report typo