Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.МУРОДОВ

26.04.2018


ЁШ БАХШИЛАР МАКТАБИ ИШ БОШЛАДИ

Тадбир доирасида тумандаги агросаноат касб-ҳунар коллежи қошида “Ёш бахшилар мактаби” тантанали равишда очилди. Ушбу тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари Баҳодир Омонов, Ўзбекистон халқ бахшиси Қаҳҳор бахши Раҳимов ва бошқалар зарур жиҳозлар ва мусиқа асбоб-ускуналари билан таъминланган “Ёш бахшилар мактаби” иқтидорли бахшиларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.

Тумандаги 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида миллий қадриятларимиз, қадимий урф-одатларимизни ифодаловчи зардўзлик, ҳунармандчилик, рассомчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Фестивалда ёш бахшилар ижросида терма ва достонлардан намуналар тингланди.

М.МУРОДОВ

Report typo