Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 июнь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.05.2024


Интернет фирибгарларининг чорлов уйдирмаларига учманг!

Жорий йилнинг биринчи чорагида Telegram мессенжеридаги фишинг (интернет орқали фирибгарликнинг бир тури) манбалар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга кўпайди, деб ёзади “Известия” газетаси.

Компьютер технологиялари учун ҳимоя тизими дастурлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Лаборатория Касперского” компанияси экспертлари сўзларига кўра, интернет фирибгарлари ўз чорлов уйдирмаларини тез-тез алмаштириб турадилар, бироқ ҳар доим битта мақсад ортидан тушишади – потенциал қурбонларни илинтириб, фойдаланувчини ўз телефон рақами ва юборилган тасдиқлаш кодини киритиши учун Telegram ижтимоий тармоғидаги сохта саҳифага авторизациядан ўтишга жалб қилишади ва бу маълумотлар уларга узатилади.

Фирибгарларнинг ҳозиргача учраган уйдирмалари: сўровномада иштирок этиш; “катталар учун саҳифа”га кириш, бошқа фойдаланувчилар ёзишмаларини ўқиш ҳуқуқини қўлга киритиш; ўйин валютасини ишлаб олиш; Telegram премиум обунасини синаб кўриш каби таклифлар кўринишида бўлган.

Report typo