Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Иқтисодиёт
  • Импортга – асбоб-ускуна ва технологиялар, экспортга – текстиль саноати маҳсулотлари

09.06.2023


Импортга – асбоб-ускуна ва технологиялар, экспортга – текстиль саноати маҳсулотлари

Қашқадарё ва дунё

Шу кунларда вилоятимиздаги бир қатор ҳудудларнинг ишбилармон доиралари Туркия Республикасида хизмат сафарида бўлиб, ушбу мамлакатнинг фирма ва компаниялари билан ўзаро фойдали битимлар тузишмоқда.

 Вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг расмий Telegram-каналида маълум қилинишича, мубораклик тадбиркорларнинг 5-8 июнь кунлари Туркияга қилган сафари чоғида ушбу туманда фаолият юритаётган “Камолбек Инвест” МЧЖ томонидан мева-сабзавотни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан “Ishik tarim Urunleri Sanavi Ve Ticaret A.S” компанияси билан қиймати 500 минг долларлик ускуналарни ўрнатиш бўйича шартнома имзоланган. Ўз навбатида Муборакдаги яна бир корхона – “Муҳаммад Назар Қодир" МЧЖ Туркиядаги “Yeditepe Organik Gida LTD.” компаниясидан мева-сабзавотларни қуритиш технологияларини сотиб олиш бўйича 120 минг долларлик контрактга имзо чекди.

Шунингдек, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг мутахассислари Чироқчи туманилик тадбиркорлардан иборат делегация аъзолари ҳам шу ҳафтада Туркияга йирик саноат корхоналари билан инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш юзасидан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида борганлиги ҳақида хабар беришмоқда.

Айни пайтда Қарши туманидаги “LITAI Textile International” йирик хорижий корхонаси 19-халқаро Истанбул ярмаркасида иштирок этиб, Туркиянинг бир қатор корхоналари билан тайёр ип-калава етказиб бериш юзасидан 30 миллион долларлик шартномалар имзолашга муваффақ бўлгани ҳам айтилмоқда.

Report typo