Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

16.06.2023


Илк битирувчиларнинг тантанали қасамёди

Қарши шаҳридаги Президент мактабининг илк 24 нафар битирувчисидан 18 нафари халқаро рейтинги юқори хорижий университетларда ўқиш ҳуқуқини берувчи грантлар ютишга муваффақ бўлган.

Ушбу рақамлар кеча бу нуфузли таълим масканида “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда алоҳида фахр билан эълон қилинди.

Тадбирда Президент мактабининг биринчи “қалдирғоч”лари билан бирга уларнинг устозлари ва мураббийлари ҳамда ота-оналари, таълим соҳаси мутасаддилари ва фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари  иштирок этишди.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов мактаб битирувчиларини ҳаётидаги бу муҳим воқеа билан қутлар экан, уларга янада юксак муваффақиятлар тилади, ота-оналари,  педагогларга чуқур миннатдорлик билдирди.

Иқтидорли ёшларга Президент мактабини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг тантанали равишда топширилиши ва улар томонидан улуғ аждодларимизга муносиб авлод бўлишга, ҳалоллик ва она Ватанга садоқатни шиор қилиб, олган билимлари ва кучларини юртимиз равнақига сарфлашга, ота-оналари, устозлари, Президент ва халқнинг ишончини оқлашга қилган қасамёди битирув кечасининг энг ҳаяжонли ва энг эсда қоларли лаҳзаларига айланди.

Тадбирнинг шиорига мос бадиий-мусиқий композиция намойишидан сўнг мактаб ўқитувчилари “Энг жонкуяр ёшлар мураббийси”, “Энг ташаббускор устоз”, “Энг креатив педагог”, ўқувчилар эса “Йилнинг китобхон ўқувчиси”,  “Йил спортчиси” каби номинацияларда эътироф этилди.

Ўз мухбиримиз

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар

 

 

 

Report typo