Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Ўғил марҳум онасининг овозини ўхшатиб, ўз фирибгарлик режасини амалга оширди

27.07.2023


Ўғил марҳум онасининг овозини ўхшатиб, ўз фирибгарлик режасини амалга оширди

Британиялик фуқаро банк ходимлари билан мулоқот чоғида вафот этган онасининг овозини ўхшатиб, отасининг ҳисоб рақамидан 70 минг доллар ўғирлади, деб ёзади Oddity Central манбаси.

42 ёшли Дэниел Катберт онаси ўлимидан атиги бир неча ой ўтиб, ўзининг фирибгарлик схемасини ўйлаб топган. Тергов маълумотларига кўра, у ота-онасининг ҳисоб рақами очилган банкка телефон қилиб, вафот этган мижоз овозини айнан ўхшатган ҳолда ходимларни керакли манзилга пул кўчиришга кўндирган. 

Полициянинг қўшимча қилишича, британиялик жами тўққиз марта шундай қўнғироқни амалга оширган. Ҳар гал у онасининг овозини ўхшатишдан ташқари қатор назорат саволларига ҳам тўғри жавоб бергани учун банк ходимларида уларни алдаётганига шубҳа туғилмаган.

Дэниел Катберт шу тарзда ота-онасининг барча жамғарганларини ўзлаштирган, шунингдек, бир нечта кредитлар ҳам олган. Ота ўз ҳисоб рақамини текширганда эса пуллари йўқолганини аниқлаган. Эркак бу ишда фирибгарлар қўли борлигини дарҳол тушунгани учун полицияга ариза ёзган. Бироқ ўз ўғли айбдор бўлиб чиқишини кутмаган.

Гумонланувчи фирибгарлик айбини тан олган ва суд томонидан унга икки йил қамоқ жазоси берилган.

Report typo