Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 июнь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

03.08.2023


Иккиламчи тамаки тутуни қанча одамни ўлдиргани айтилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 1,3 миллионга яқин киши тамаки тутунидан пассив нафас олиш оқибатларидан вафот этади. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинган ҳисоботда айтилган.

"Ҳар йили қарийб 1,3 миллион одам иккиламчи тамаки тутуни таъсиридан вафот этади", деб ёзилган ҳужжатда.

Шунингдек, бундай ўлимларнинг олдини олиш мумкинлиги қайд этилган. 

Аниқлик киритилишича, тамаки тутунидан пассив нафас олиш юрак-қон томир, респиратор, онкологик касалликлар, инсульт ва иккинчи тоифа диабетдан ўлим хавфини келтириб чиқаради. 

Ташкилот дунёнинг барча давлатлари "ажал келтирадиган тамаки маҳсулотларига бўлган талабни камайтириш имкониятига эга"лигини таъкидлаган.

Report typo